Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир намози

19:44 / 07.06.2018 | Sherzod | 746
Ассалому алайкум! Устозлар, мусофир киши намозини қаср қилиб ўқийди. Бир китобда ўқиганимда ҳарбий хизматга борган киши намозини қаср қилиб ўқийди чунки у қачон қайтиши номалум деб ёзилган. Россияда ишлаётган киши қачон уйига қайтиши маълум эмас, лекин 1-1,5 йил ишламоқчи. Булар ҳам намозини қаср қилиб ўқийдими? 2). 10 кунни ният қилиб йўлга чиққан мусофир намозини қаср қилиб ўқишни йўлдаёқ бошлайдими ёки йўлда муқим бўлиб ўқиб манзилга етгандан сўнг қаср қилиб ўқийдими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қаср қилиб ўқишмайди, чунки улар 15 кундан кўп туришади. Харбий хизматга борган киши ҳам бир жойда 15 кун туриши аниқ бўлса намозини тўлиқ ўқийди. Қаср қилиб ўқийдиган харбийдан мурод жангга қатнашиб турган ҳолатдагиси ирода қилинган.
2). Шаҳар ёки қишлоғини чегарасидан чиқиши билан қаср қилишни бошлайди.  Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкларда берилган маълумотларни ўқинг.
http://fiqh.uz/maqola/385 
http://fiqh.uz/maqola/582 

Топ рейтинг www.uz Openstat