Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умматнинг 100 ёшдан ўтиши

19:39 / 07.06.2018 | Алишер | 1449
Ассалому алайкум! бир кишидан эшитиб қолдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан кейин хеч бир инсон 100 ёшдан ўтмайди деган эканлар. Шу қанчалик тўғри?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ёш тўғрисида қуйидаги ҳадис келган. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: أَعْمَارُ أُمَّتِي مَا بَيْنَ السِّتِّينَ إِلَى السَّبْعِينَ، وَأَقَلُّهُمْ مَنْ يَجُوزُ ذَلِكَ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар», дедилар».
Термизий ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан)
Сиз ўқиган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг ичида кечасида “шу кечадан” деб айнан ўша кечани ирода қилиб, “Юз йилдан кейин ҳозирги кечада тирик бўлганлардан бирортасин қолмайди” деганлар. сиз каби баъзи бир кишилар “Юз йилдан кейин қиёмат бўлар эканда” деган тушунчага ҳам боришган. Бу уммат кишилари юз ёшдан ўтмайди деган ирода қилинмаган. Ҳозирда мумулмонларда юз ёшдан ўтганлари юзминглаб топилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat