Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр

12:26 / 19.06.2018 | Go'zal | 1860
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хайит айёми барчангизга муборак бўлсин. Мен бундан деярли бир йиллар муқаддам оғир мусибатга дучор бўлганман. Фарзандимни бевақт йўқотганман. Шунда мусибат чоғида айрилиққа чидай олмай Аллоҳ таолога, Ўзинг барча ишга қодирдирсан, фарзандимни қайта дунёга келишига ёрдам бер, яхши қўчқор сўйиб назр қиламан деганман. Аммо у пайтда шариатимиз илмларидан бехабар эдим. Ушбу холатда энди ман нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Назрингиз ҳам ўша илмсизлигингиздек бўлибди. Қайтариб тирилмагандан кейин қўчқор сўйиш ҳам вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat