Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръани Карим. МП3, Маънолар таржимаси!

00:00 / 08.03.2007 | eski savollar | 934
Ассаламу алайкум wараҳматуллоҳи wабаракатуҳ, Устоз(Агар рози булсангиз, сизни шундай чақирсам, чунки сизнинг ктиоблариздан ва суҳбатлариздан озми-купми ҳақиқатни англашга ҳаракат қилмоқдамиз)!Савол шундан иборатки, Аллоҳ розилиги учун Шайҳ Абдулазиз Мансур томонидан ма'нолар таржимаси қилинган ва Афзал Рафиқов томонидан уқилган МП3 ъдни ни интернетга юклаяпмиз(узим ҳам эшитиб бораяпман), биродар ва опа-сингилларимиз эшитиши қайта юклаб олсин деган умидда(Чунки ҳозир купчилик интернет ишлатади ва МП3ни эшитиш купроқ стимул беради деб уйлагандим). Лекин бир нарсадан кунглим сал ҳомуш я'ни Қур'ани Карим Аллоҳнинг Каломи, Сиз бир жойда Қур'ани Каримни ма'нолар таржимаси қилиниши уламолар томонида руҳсат берилганлиги айтгансиз, лекин ЪДда Қур'ани Каримнинг ма'нолар таржимаси уқилган ва уқиш жараёнида қанақадир эмотсиялар ишлатилган.Қур'ани Карим илоҳий китоб ва уни ма'нолар таржимаси қилишда ва уқишда эҳтиёт булишимиз керак. Манашунга қандай қарайсиз, қилаётган ишим тугрими яни уни интернетга юклашим ва ушбу ЪДнинг чиқарилиши мақсадга мувофиқми? Авваламбор, Аллоҳ Билгувчидир!Кейин яна бир илтимос, жамоат билан ёки узингиз Аллоҳга дуо қилиб беринг, Аллоҳ мени Исломдан айирмасин! Узим ҳам фақат шундай дуо қиламан. Аллоҳ ҳоҳлаган кишиларини ҳидоятга бошлайди! Ҳаммаси учун раҳмат! Аллоҳ ҳаммамиздан рози булсин! Амеэн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен сиз айтган маънолар таржимаси ва уни овозли ёзуви ила бевосита таниш эмасман. Шунинг учун бирор нарса дейишим қийин. Аммо ўзингиз қилаётган мулоҳаза асосли. Эҳтиёт бўлинг. Қўлдан келганича дуодамиз. Сиз ҳам дуода бизни унутманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat