Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад исми ҳақида

14:34 / 26.06.2018 | Abdulloh | 3457
Ассалому алайкум! Устозлар, бир дўстим айтиб қолдики "Ханафий, шофеий, моликий ва ханбалий мазхабларида исмига "Муҳаммад" яъни Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламнинг исмлари қўшиб қўйилган исмли инсонларни хақорат қилиб қўпол тарзда сўкса хақорат қилган одам диндан чиқади деган фатво бор экан. Бу қанчалик тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ёлғон, ёлғон бўлгандан кейин далил ҳам йўқ. Аслида Муҳаммад исмли шахсларни эмас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш куфр ҳисобланади. Юқоридаги гапни айтган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа Муҳаммад исмли кишиларни чалкаштириб қўйибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat