Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Атеистга муомила

09:14 / 24.10.2018 | Khusanov Ulugbek | 861
Ассалому алайкум! Устозла, ман бу йил Алҳамдулиллаҳ Аллоҳни иродаси билан Тошкентдаги халқаро бир институтнинг талабаси бўлдим. Деканат бизга Староста (Гурух етакчиси)ни ўзи сайлаб берди. Ёши мандан котталиги ва етакчилик вазифасини ҳурматини қилиб ока деб чиройли муомила қилардим. Аммо бугун у болани атеист эканлигини билдим. Бу хабарни эшиткан баъзи кусдошларим унга қўполлик қилиб, уришмоқчиям бўлиб юришипти. Ман энди унга нисбатан қандай муомилада бўлишим керак? Хамма ўз қилмиши учун қиёматда ўзи жавоб беради деб, яқин бўлмаса хам муомиласини қилиб қўяверайми ёки умуман алоқани узиб ташлаб халиги боллар каби йўл тутайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар ёшлигида қулоғига азон ва такбир айтилган бўлса ҳозир динсизлик йўлини танлаган бўлса уни муртад дейилади. Иш юзасидангина муомала қилишингиз мумкин. Сизлар унга динимизни чиройли қилиб кўрсатинглар. Шояд, сизларнинг муомала ва чиройли ахлоқингиз сабабли ҳидоятланса. Аммо унга тажовуз қилиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat