Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда ўтиришим ҳақида

16:30 / 02.07.2018 | guli | 941
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан уришиб қолдик. Уйинга (ота онамни уйига) кет деб туриб олди. Кетмиман айбим нима десам сени кўришни хохламиман, яшамиман деди. Мен кетмиман дедим. Мени уйим шу десам кетасан деб туриб олди. Уруш жанжал бўлди эрим талоқ қилдим сени хали деб айтди. Кейин харомсан энди менга деди. 2 марта никоҳ ўқитгандик. Бу 3-талоққа кирса бизга энди йўл йўқми? Талоқ қилганидан кейин мендан рози бўлинг яхшилик билан ажрашайлик десам сендан рози эмасман 2 дунёда хам деди. Кейин мен хафа бўлиб қўрқиб кетдим. Уйдан чиқиб кетдим, лекин эшикдан чиқиб унча узоққа бормадим. Мақсадим ярашиш ёки розиман дедириш эди, чиқиб кетсам қайтариб олиб келишини билардим. Қайтариб олиб келди. Розимисиз десам розиман деди лекин талоқ тушиб бўлдию рози ёки розимаслигим ўтмайди деди. Ростдан хам шунақами? Ўзи арзимаган нарсадан талоқни айтганди. Шунга идда хақида сўрамоқчи эдим. Ўша вақтда тўғриси идди хаёлимга келмади бўлмасам уйдан чиқмасдим. Ундан кейин уйингдагиларни чақир олиб кетсин деб айтганди мен чақирмадим, ўзи чақирди. Кейин келиб мени олиб кетишди. Ўша вақтда иддани бошлашим керакмиди? Кетмаслигимга йўл қўймадида. Хозир ота уйимдаман лекин ўшандан буён хали остона хатлаб чиқмадим. Иддани давом эттирсам бўладими ёки энди кечми? Агар давом эттирсам қанча муддат бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ораларингизга учинчи бор талоқ тушгани бўлади. Талоқ қилган кунидан бошлаб, иддани уч ҳайз тугагунича давом эттираверинг. Қайтиб эрингизга ҳалол бўлолмайсиз. Бошқа турмуш қуришни тараддудини қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat