Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлардан ёрдам қабул қилиш

16:28 / 02.07.2018 | Saida Saidova | 825
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳаётимда мана шундай вазият тез-тез такрорланиб туради. Таниш-нотаниш номаҳрам эркаклар кўп ёрдам таклиф қилишади. Бирор масалада ёрдам беришмоқчи эканликларини, айрим диндорлари буни чин юракдан, Оллоҳ бир-бирингизга яхшилик қилинг деб буюргани учун қилишмоқчи эканлигини айтишади. Аслини олганда, ёрдамга жуда муҳтож бева-бечора эмасман. Айрим пайтларда уларнинг ишларидан шубҳа-гумонга бориб қоламан. Чунки, баъзи ёрдамларини фақат Оллоҳ розилиги учунгина қилишмаётгандек, унинг орқасида бошқа бирор манфаат йўқмикан деган фикр ҳаёлимга келади. Саволим шундан иборатки, қиз бола ёки умуман аёл киши қайси ҳолларда номаҳрамлардан ёрдам қабул қилишлиги тўғри бўлади? Агар мен айтаётгандек уларнинг ёрдамлари шубҳали туюлса, қайси сабабни келтириб уларни рад қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун аёл киши номаҳрамлардан тўғридан-тўғри ёрдам қабул қилмаслик керак. ёрдам берувчиларнинг бирор яқин аёллари орқали олиши керак. Шунда туҳмат ва шубҳа-гумонлар бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat