Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечиктириб ўқилган намоз

16:23 / 02.07.2018 | София | 923
Ассалому алайкум! Мен уй бекасиман яни деярлий дойим уйдаман лекин уй ишлари болаларимга қараш уларни тушликда ухлатиш билан бўлиб пешин, аср намозларимни вохтида ўқий олмайман, хечдан кўра кеч деб аср воқтига 1соатча қолганда пешин намозимни, шом вақтига ярим соат қолганда аср намозимни ўқиб оламан. Кечикиб ўқишга одатланиб қоляпман. Кечиктириб ўқилган намоз ижобат бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз намозни вақтида ўқир экансиз. Пешиннинг вақти асргача, асрники эса шомгачадир. Лекин охирги вақтигача кечиктиришингиз яхши эмас. Аёллар ўзлари ва фарзандларини намоз вақти кириши биланоқ ўқишга одатланиши ва одатлантириши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat