Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нашр этилиши режалаштирилган асарлар

00:00 / 03.12.2010 | eski savollar | 1471
Ассалому алайкум муҳтарам устоз! Сиздан китоблар ва дисклар масаласида сўрайдиган саволларимиз бор эди.1. Сиз орқали дунё юзини кўраётган китоб ва аудио, видео дискларни қолдирмай сотиб олиб, фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим сайт орқали бирор янги китоб чиққанмикан, деб қидирамиз ҳам. Устоз айтингчи яқин кунларда нашр қилиниши режалаштирилган ёки чопхонага берилган асарлар ҳақида биз талабаларингизга маълумот берсангиз. Шоядки, дуода бўлиб турсак, ишлар Аллоҳнинг иродаси билан ижобий якун топса деймиз.2. Яқинда интернет сайтларидан бирида "Риёзус-солиҳийн" асарининг сиз томонингиздан қилинган таржима ва шарҳидан иборат аудио файлни эшитиб қолдим. Афсуски, буни кўчириб бўлмас экан. Сиз томонингиздан қилинган таржима ва шарҳ китоб ёки диск ҳолида сотувга чиқариладими? Бу асарга жуда эҳтиёж кучли менимча. Шунинг учун мазкур асарни китоб шаклида ёҳуд аудио шаклида сотувга чиқариш ниятингиз борми? Тез кунларда бизларга етишини умид қилсак бўладими?Сизга Аллоҳдан офият, соғлик ва саломатлик тилаб қолувчи Чустлик ғойибона талабангиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. «МУСТАЛАҲУЛ ҲАДИС»«АҚОИД ИЛМИ ВА УНГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР»«ИХТИЛОФЛАР САБАБЛАР ЕЧИМЛАР»«РАСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам»«ФИҚҲИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ВА КИТОБЛАР»2. Бу иш жараёнда, ҳали таржима ва шарҳ тугагани йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat