Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

100 марта талоқ қўйиш

17:08 / 06.07.2018 | Икромжан | 4109
Ассалому алайкум! Мени исмим Икромжон, ёшим 39да. Уйланганимга 2 йил бўлди. Хозирда 1,5 йилдан бери сафардаман. Аёлимга жахл устида интернет орқали ва ўзининг телефон рақимига талок қўйдим деб 100 маротаба ёзиб юбордим. Талоқ тушадими? Агар тушса бу 1 талок дейиладим?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аёлингизга уч талоқ тушган. Қолган 97тасига қиёматда жавоб берасиз. Уч талоқнинг ҳукми ҳақида "Бахтиёр оила" китобида қуйидагича келган: 

Ўзи уч талоқ қилган аёл.

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эрхотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat