Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Операция ҳақида

10:55 / 14 июль | Ismoil | 397
Ассалому алайкум! Қулоғим ёшликда йиқилиб тушганимда йиртлиб қийшиқ битканиди. Хозир энди ўшани операция қилдирмоқчидим. Операциядан сўнг 10 кун бойлоқ тураркан молажаси боракан, спирт қўйиб туриш керак бўларкан. Шунга номоз ўқийман Алҳамдулиллаҳ, спирт қўйиб турилса спирт билан номоз ҳукми қандоқ бўлади ва таҳорат қилинса бойланган жойдан масҳ тортиладми? Жовоб учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қулоқни ювиш таҳоратда фарз эмас. Шунинг учун сув теказиш ҳам шарт эмас. Юздан қулоқнинг атрофидаги жойларни ювилади. Агар ювиш зарар қилади дейилса ва ҳақиқатан ҳам зарар қилса ўша ерларга масҳ тортилади. Тиббиёт спиртини намозга ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat