Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Катта Ширк

00:00 / 27.10.2010 | eski savollar | 891
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аввалги саволлларимга жавоб олганингиз учун раҳмат.Вақтингизни олаётканим учун узр.Болалигимдан 1-3- синфлигимда уйимини шундоқ ёнида рус мачити очилган эди ва болаларни турли театр, совг'алар, лагерлар билан чалг'итиб о'з динларига насроний динига э'тиқод қилишни о'ргатишган эди. То'г'риси ёш бо'лганим учун совг'а ва бошқа нарсаларга қизиқиб борганан. қо'шнимизни оиласи қари бувиларигача Исо(а.с) ни Аллоҳни о'г'ли деб катта ширк қилишган шу қаторда ман ҳам.Ҳозир о'йласам, жудаям афсусланаман ва албатта Аллоҳ мен учун ягона Иллоҳ ва Исо(а.с) унинг пайг'амбаридир.То ота-онам мани қаттиқ назоратга олмагунларича ман ҳар якшанбада рус чэрковига борганман.Саволим шуки, бизга ма'лум катта ширк кечирилмас гуноҳ. Мани бу қилган гуноҳим -чи?Албатта Аллоҳ о'зи бандасига меҳрибон ИншаАллоҳ бу гуноҳим астойидил тавбадан со'нг кечириладими.Саволим ното'г'ри ёки қо'пол бо'лса, узр.Раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иншааллоҳ, кечиради. Сиз билмай қилгансиз. Билиб туриб қилганлар ҳам тавба қилиб, надомат чекиб, ўша ишни қайта қилммасалар кечирилади. Ширкнинг кечирилмаслиги тавба қилмаса дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat