Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис ҳақида

00:00 / 27.10.2010 | eski savollar | 2206
Ассалуму флайкум Ҳазрат жаноблари.Мен яқинда Исмоил ал Бухорий ҳазратлари­нинг ҳадисларид­ан бирини ўқиганимда­ савол туғилди. Ҳадис қуйидагича­:"Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу­ анҳу ривоят қилади: «Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи ва саллам: «Икки нарсадан ўзгасига ҳасад қилмоқ жоиз эмас, бири — кишига Аллоҳ таоло ҳалол мол-дунё берса-ю, уни Ҳақ йўлида сарфлаётга­н бўлса, иккинчиси :— кишига Аллоҳ таоло илму ҳикмат ато этса-ю, у шу туфайли олий мақомга эришиб, одамларга билганини ўргатаётга­н бўлса»",— Илм китоби, 16-бобМенинг тушунишимч­а бу ерда ҳалол мол топиб сарфлаётга­н одамга ва илм ўрганиб ўргатаётга­н одамга ҳасад қилса бўлади деган маноми бу?Аллоҳдан сизнинг соғлигинги­зни сўраб қолувчиМусулмонбе­к.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг тушунмовчилигингизнинг асосий сабаби ҳадиснинг чала таржимасини ўқиб ўзингиз хулоса чиқаришга уринганингиз. Дастлаб, баъзи араб тилини чала билиб сўзма сўз таржимага уринган одамлар “ҳадис” деб қўлларига тушган нарсани таржима қилишаверган. Таржималарида хатолар ҳам етарлича бўлган. Уларни ўқиган одамларда тушунмовчиликлар, келишмовчиликлар ва жанжаллар чиққан. Шунинг эътиборидан, мен “Ҳадис ва Ҳаёт”ни ёзиб ҳадисни тушунишда одамларимизга ёрдам бермоқчи бўлдим. Алҳамдулиллаҳ, кўпчилик ўқиб фойда олдилар. Аммо сиз муҳтарам ўқимаган экансиз. Мана мени бу гапга яна қайтишга, қўшимча вақт ва ғаракат сарфлашга мажбур қлимоқдасиз.Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берсаю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берсаю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса», дедилар».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.Шарҳ: «Ҳасад» аслида бошқага берилган неъматнинг заволини орзу қилишни англатади. Бу гуноҳ ҳисобланади. Гоҳида «ҳасад» сўзи «ҳавас қилиш» маъносида ҳам келади. Яъни, бошқа кишига берилган неъматни кўриб, уни ўзида ҳам бўлишини орзу қилиш маъносида ҳам ишлатилади. Бунга араблар «ғибта», дейдилар. Ушбу ҳадиси шарифдаги «ҳасад» сўзи ана ўша ғибта – ҳавас қилиш маъносида келган.Демак, фақат икки нарсадагина бировга берилган неъматни кўриб туриб, ўзига ҳам ўшандай неъмат берилишини орзу қилиш мумкин.«(Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берсаю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса». Яъни, «менга ҳам Аллоҳ шу одамга бергандай молу дунё ато қилганида мен ҳам шу одамга ўхшаб уни яхшилик йўлида сарф қилар эдим», деб ҳавас қилса бўлади. «(Иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берсаю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса».Ўша одамга ҳам бошқа мусулмонлар ҳавас қилса бўлади. Илм билан ҳукм чиқариш ўша илм тақозо этган нарсага ўзи амал қилиш ва одамларни ҳам шунга чақиришдан иборатдир.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Молу дунёни тўғри йўлда сарфлашга тарғиб.2. Молу дунёси йўқ кишилар ҳам агар молу дунёси бўлса, яхшилик йўлида сарфлашни орзу қилишларига тарғиб.3. Илмга амал қилиб, уни одамларга ўргатишга амр.4. Бошқаларни ҳам илм олиш, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатишга тарғиб.

Топ рейтинг www.uz Openstat