Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирда юрган бир уммат(фосиқ уммат).

00:00 / 28.10.2010 | eski savollar | 801
Ассалому аллейкум ва Раҳматуллоҳу ва Баракотуҳу.Ҳурматли , Шайх Ҳазратлари, мен Ақш давлатида мусофирман1. Бу ерга келаётган вақтимда онам бир аёлдан $ 1000 рибога қарз олиб мени, сарф харажатимга берган эдилар. Албатта бошида мен буни билмаганман кейин билиб қолдим, Аллоҳга шукрки, ишлаб қарзни уздим, лекин харомлиги ко'нгилни безовта қиладида, буни бирон бир яхшиллик билан азобини енгиллаштириш иложи борми? 2. Ақшда о'қиш ва ишлаётибман,53 кирган католиг аёлнинг уйида ижарага тураман, у ислом дини ва мусулмонларга ҳурмати жудда баланд, у менга насиб қурбонлик байрамини биргаликда нишонлаймиз деган гапни билдирмоқда, саволим шуки, декабрда уни Ъристмаст байрами келади, бу байрам муслимлар учун албатта харом, ҳурмат юзасидан, уни табриклаб қо'йсам бо'ладими, лафзимни яхши ният билдираётгандай " Аллоҳ сени яхшилликлар билан янаги йилингни баракалли қилсин."3. Мен яшаётган шахарда мачит ё'қ, умуман ё'л сафарида бо'лган мусофир , Шия мазхаби мачитига кириб жамоат номоз ёки Жум'ани о'қиса бо'ладими?4. Мен ҳар йили доим қани эди қурбонлик қила олсам дер эдим, бу йил эса озгина қарзларим бор яқин 2-3 ой ичида, Аллоҳ насиб этса уларни узаман, саволим шуки, О'збекистонга пул жо'натиб уйлдагиларга мени номимдан қурбонлик қилинглар десам бо'ладими? Шу йилгача уйимизда ко'п маротаба янги йил нишонлангану, бирон маротаба ҳам қурбонлик бо'лмаган, Шу сабабдан ҳам жудда ҳохламоқдаман.Шайх Ҳазратлари илмсизлик қилиб о'ринсиз савол берган бо'лсам кечиринг, Устоз дуога жудда мухтожман,Мен ҳам тақводор ва со'нги нафасим Аллоҳнинг калимаси ила жон беришни ҳамда албатта ватанимизда ко'милишни , Пайг'амбаримиз (С.А.В)ни тушимда ко'ришни Аллоҳ ёлида илм олиб ватандошларимизга малакали ҳалол врач бо'либ етишишни,қур'они каримни ҳамда хадислар илмини муккамал тарзда олишни, ота-онам ва албатта халқимизни дуосини олишни ҳоҳлайман, ёшим 23 да уйланишни 5 йилдан бери ҳоҳлайман лекин хануз бойдоқман,Сиз Устоздан ва барча биродарларимдан каминани дуо қилишларингизни со'райман, Мен ҳам сизларни дуо қиламан, Аллоҳу Акбар!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Тавба қилиб, қайта қилмасангиз, Аллоҳ таоло Ўзи мағфират қилади.2- У сизни барамимиз билан табриклайдиган бўлса, сиз ҳам уни байрами билан табрикласангиз бўлади.3- Америкада бу масалада кенгроқ қаралган. Яъни, ўқиса бўлаверади деган гап қабул қилинган. Бошқа ерларда сиз айтган мазҳабда оёққа масҳ тортса бўлиши учун уларга иқтидо қилиш мулоҳаза қилинган.4- Бўлади. Юборинг, уйингиздагилар қурбонлик қилсинлар.- Аллоҳ сизга мададкор бўлсин! Барча ниятларингиздан ҳам афзалини берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat