Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тувуқ гўшти ёки табакани ейиш жоизми?

00:00 / 17.04.2008 | eski savollar | 1310
Ассалому алайкум! Шахй Мухаммад содиқ Ҳазратлари. биламизки юртумизда товуқ гоъштидан таом (табака) тайёрлайдиган рестаранлар бор. Мен олдинлари анашундай рестаранларда таомланиб юрардим. Бир куни бир инсон менга, агар тақво қилмоқчи боълсангиз табака эмаганингиз мақул, чунки уларни гайридинлар соъяди ва бе бисмиллоҳ соъяди деди. Шундан кейин табака егани кунглим ҳира тортадиган боълиб қолди. Аммо манбаларда оъқиб билсам мусулмонларга ахли китобларни таомлари ҳалол экан. кейин мен доим борадиган рестаранга бориб бу товуқларни қаердан олиб келасизлар деб соърадим. Повур, бу товуқлар амирикадан келади деди. Товуқни кимлар соъяди дедим. Бу товуқларни кимлар сойиши бизга малум эмас, қолаверса шунча товуқни инсонлар соъйишини бир оъйлаб коринг! Бу товуқларни маҳсус станойларда соъйилади деди. Шу боис бир саволни жовобини билмоқчи эдим. Анашу товуқларни ситанойда соъйилишига қарамасдан истомол қилса боъладими? Агар бу тувуқларни ахли китоблар эмас, будизимлар ёки атестлар ёки шунга оъхшалар соъйиб тайёрлаганини билишни имкони боълмаса, бу товуқларни ахли китоблар соъйиб қадоқлаган деб истемол қилаверса боъладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аҳли китоблар ўз дини таълимоти асосида сўйган ҳалол ҳайвонни мусулмон еса бўлади. Одамдан бошқа восита сўйган ҳайвонни еб бўлмайди. Ҳақиқатини билиб бўлмаган нарсага яқин борилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat