Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни замзам сувида ювиш

15:09 / 17.07.2018 | Buzrukxon | 1224
Ассалому алайкум! Айтишларича маййитни замзам сув билан ювилса дўзахга тушмайди, чунки замзам сув жаннат суви, жаннатдан чиққан нарса ҳеч қачон дўзахда ёнмайди дейишади. Бу фикр(ақида) тўғрисида бирон бир ҳадис борми? Жавобингиз учун олдидан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мунофиқларнинг каттаси Абдуллоҳ ибн Убай вафот топганида ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, “Ваҳий нозил бўлган, бир неча бор таҳажжуд ва нафлларга гувоҳ бўлган устки кийимингизни берсангиз. Отамни шунга кафанлаб дафн қилсак” дейди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўнглига қараб бир чопонларини берадилар. Ўзлари жаноза ўқийдилар, қабрнинг устида туриб истиғфор айтадилар. Шундай бўлса ҳам амали нопок бўлгани учун Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди. 

 وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ۝ 

84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. (“Тавба” сураси "Тафсири Ҳилол" китобидан).
Зам-зам суви баракотлилигида шак-шубҳа йўқ. Аммо “кимни бўлса ҳам у билан чўмилтириб қўйса дўзахда ёнмайди” деб эътиқод қилиш мутлақо хато. Зам-зам сувида маййитни ювгандан кўра тириклар уни ичиб маййит ҳаққига дуо қилганлари маййитга фойдалироқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat