Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон.......

00:00 / 12.11.2010 | eski savollar | 914
Ассалом алейкум шайх хазратлари сизга саволим бор эди. Савол беришдан олдин бир нарсани айтсам. Инсон мажлисларида обрули одамларни олдида муболагали сузларни куп сузлайди ва хохоламаган инсонларни кулиб карайди. Аммо бу муомила ва харакат холис булмагани учун унга ишонч йук. Якин кариндошлар отамдан хол-ахвол сураганда яхши худога-шукур дейдилар. Аммо елгиз колганимизда -" Ей углим ахволимиз канакасига яхши булсин" дейдилар. Сизга илтимосим менга отамдек холис жавоб берсангиз. Бу саволимни бир-иккта илм ахлига берганимда жавоблари мени кониктирмади. Саволим арзимасдек бепарво жавоб беришди. Шунда отам -"Углим таъна бошка дард билмас деган макол бор, улар бу дардни каекдан билсин, татиб курмаган ёки умуман бехабар" дедилар. Мен исломий оилада тугилдим, Оллох мени зехнимни кенг килди. Беш-олти ёшимда ислом нима, дин нима, бу дунега келишдан максад нима, Оллохни борлиги, бу оламни яратилиши хусусида бош котириб, бутун вужудим билан Оллохдан узга илох йук эканлигига ва ислом хак дин эканлиги иймон келтирдим. Аммо кейинги пайтда ибодатларимда менга беихтиёрий тарзда эътикод килаётган диннинг хакдинми, худо хакикаттанми борми, ибодатларинигни ростдан худо буюрганми деган васваса мени тинч куймайди. Мен бундан ибодатларим хабата бекор булиб колмаяптими деб куркаман. Бу менга худди тоза хаводан нафасз олаетганимда тусатдан келган сассик улаксани хидига ухшайди. Мен бу дарддан бутунлай халос булишни хохлайман. Мен бутун вужудим билан Оллохга иймон келтирганман. Иймонимда заррача шубха ёки гумон йук. Аммо бу васвасадан кутила олмаяпман ва амалларим бекор хабата булиб колмаяптими деб куркяпман. Бу васвасадан кандай кутилиш мумкин? Жавобингиз учун рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Аввало бундай вазиятларга тушмасликка ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун иймон-эътиқодда мустаҳкам ва ибодатда собитқадам бўлиш керак. Мана шундай ҳолатда инсон шайтондан ва унинг васвасасидан узоқда бўлади. Баъзи бир ҳолатларда бу каби хаёллар келиб қолса, дар-ҳол: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни кўп-кўп айтиш керак. «Астағфируллоҳ» деб айтиб, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб қўйиш керак. Мана шу нарсалар амалий равишда шайтон васвасасидан узоқлашишга олиб борадиган ишлар. Энг муҳими, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан хабардор Зот эканлиги, қалблардаги бўлиб турган нарсаларни ҳам билиб турувчи Зот эканлигини эсда тутиш керак. Ибодатга ихлос қилиб, берилиб бораётган пайтда ҳам кўпчиликда васваса ҳолати пайдо бўлади. Бунда турли бўлмағур фикр-лар хаёлга келади. Ҳатто иймон ва эътиқоднинг фойдаси борми ўзи, деган фикрларгача бориши мумкин. Ана шу пайтда инсон ни-ҳоятда оғир ҳолатга тушиб қолади. Чунки аввал ўзи эътиқод қилиб, ишониб, қўлдан келганича ибодат қилди. Энди хаёлига бутунлай тескари, инсон ўйлаганда ларзага тушиб кетадиган ўйлар келади. Буни қандай тушуниш керак дейилса, ҳадисда айтилганидай «Бу–иймон ҳақиқатининг бошланиши». Буни тасаввуф уламолари шарҳлаб айтишадики, шайтон инсонга бўлган муносабатда уларни учга бўлади. Биринчиси–шайтоннинг йўлига юрган, унга оғайни бўлиб қолган кишилар. Уларни васваса қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки улар шайтоннинг измидаги шахслар. Иккинчиси–иймонда, ибодатда, тақво бобида маълум бир даражага етган, қалблари покланган, шайтон васвасаси уларга мутлақо таъсир этмайдиган даражадаги кишилар. Шайтон улардан умидини узган. Учинчиси эса–қалби покланиб бораётган кишилардир. Шайтон уларга васваса солади. Чунки шайтон буларнинг қалби поклар гуруҳига қўшилиб қолишини хоҳламайди. Шундай ҳолатга тушиб қолган кишилар яхши билишлари керакки, бу иймон-эътиқод аломатидир. Шайтон ўзининг измидан чиқиб, тўғри йўлга бутунлай кириб қолишингиздан хавфлангани учун типирчилаб қолган пайтидир. Шу пайтда яна ҳам ибодатни кучайтириб, иймонни мустаҳкамлаб бироз давом эттирилса, шайтон васвасаси иншааллоҳ мутлақо йўқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat