Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозхонни олдидан кесиб ўтиш

02:30 / 27.11.2018 | Jakhongir | 686
Ассалому алайкум! Кеча бир холат юз берди: масжидда намозни якунлаб чиқаётган эдим. Эшик олдида 2 йигит намоз ўқиётган экан. Мен бироз шошилганим боис тезроқ қадам босаётган эдим. Улар мендан 7-8 метр узоқда эди. Билмай уларнинг олдидан кесиб ўтдим. Хаёлимда "ердаги гиламларнинг чизиқлари тўсиб турар" деган фикр келди. Аммо хали хануз юрагим хижил бўлди. "Кифоя" (1 жуз)да етарли жавоб топа олмадим. Устозлар кесиб ўтганим гунохи каффороти учун нима қилай? Шунча йиллик ибодатларимиз хабата бўлиб кетадими? Ҳурматли устозлар, сизларни халқимиз кузатади. Илтимос, шу холатни уларга маълум қилинглар. Масжидга бироз кеч келган бирдарларимиз олд қаторга интилишсин. Масжиднинг эшиклари ёки чиқиш қисмидан жой эгаллаб, кўпчиликни йўллари тўсилмоқда. Бу холат кўпчиликка жабр бўлаябди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Каффорати тавба қилиш. Масжиднинг аввалида жой бўлатуриб орқада одамларни йўлини тўсиб намоз ўқиш хусусан эшикни тўсиб олиб намоз ўқиш зулм ҳисобланади. Одамлар бундан ғафлатдалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat