Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр адо бўладими?

19:15 / 24.08.2018 | SUXROB | 1993
Ассалому алайкум! Дўстим аёли билан Россияда ишлайди. Уйга эсон омон борсак бир қўй сўяман деб назр қилган экан. Аллоҳга шукур эсон омон этиб келиб, назри учун қўйни ҳам сотиб олди. Лекин назр учун сўйилган қўй гўштидан ўзлари, ота-онаси емаслиги кераклигини энди билдик. Буни билмасдан ота оналари бир домла ва бир икки меҳмонларни чақириб қўйишибди. Дўстимга бу вазиятда назрингиз адо бўлмай қолади дедим. Унинг хавотири шуки оиласига буни тушунтирса келишмовчилик жанжал чиқиш эҳтимоли юқори. Қурбон ҳайити арафасида турибмиз, шу сабаб у қўйни қурбонлик сифатида ўтказиб юбориб, назр учун эса бошқа қўй олиб бермоқчи. Яъни кейинроқ менга пул жўнатаркан, мен қўй олиб гўштини тарқатишим керак. Шу ўринда қурбонлик ва назр адо бўладими? Агар мумкин бўлса мен қўй гўштини битта муҳтож оилага берайми ёки бир нечта оилагами?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша назр қилган қўйни сўяди. Гўштидан ўзи ва оиласи емайди. Еб қўйса ўшанча миқдор гўштнинг қийматини садақа қилади. Шу ерда бир масалани билиб олиш керак. Қурбонлик қиламан деб назр қилган бўлса тарқатишга ҳожат йўқ. Агар қарбонлик қилиб фақир мискинларга эҳсон қиламан деган бўлса ўзи ва оиласи еёлмайди. Сизни саволингизда эса “Уйга эсон омон борсак бир қўй сўяман” деб назр қилган. Бундан еёлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat