Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кесилган тана аъзосини нима қилиш керак?

00:00 / 14.01.2007 | eski savollar | 5116

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Мана саволлар бериляпти ва уларга имкон қадар баҳоли қудрат жавоб беряпсиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва қолган мусулмонлардан ҳам! Лекин, бу бераётган жавобларингизни айримларида далилини келтирмаган ҳолда жавобни ўзини ёзиб боряпсиз. Мен сиздан илтимос қиламан далилини ҳам ёзиб ў тсангиз.Балки бу нарса бир оз вақт олар, китоб қарашга тўғри келар, нима бўлган тақдирда ҳам биз форум аҳли кутиб турамиз, сабр қиламиз иншааллоҳ. Мисол учун [урл=ҳттп://форум.ислом.уз/смф/индех.пҳп?топиъ=3091.0][мана бу][/урл] берган саволим асосида гапирадиган бўлсам мен 2 та одамни биламан: бири қўлини сақлаб қўйган ва иккинчиси эса оёғини тиззадан пастки қисмини сақлаб олиб қўйган. Мен бу ҳақда ҳабардор бўлганимда унга ҳеч нарса дея олмадим, сабаб менда бу ҳолат юзасидан аниқ далилим йўқ эди. У одам эса менга далил билан жавоб бер, деб талаб қилди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Сиз ва сизга ўхшаганларга ҳайронман. Бизга ўхшаган бечораларга тилларингизни бир қулоч қилиб чўзасизлар. Бошқалардан нима учундир қўрқасизлар. Ушбу масалада сизга икки хил вазият пайдо бўлибди. Тананинг кесилган қисмини кўмиш ва кўммаслик. Кимлардир кўммай олиб ўтирибди экан. Уларга кўммасликка нима далилинг бор дейиш ёдингизга келмабди. Мен кўмсин десам, мендан далил сўрайсиз. Гапига ишонмаган одамдан савол сўраб нима қиласиз? Бир одамга айтган гапингга далил келтир дейиш, сенинг гапингга ишончим йўқ, деганидир. Бу кези келса ҳақорат ўрнида бўлади. Мен аввал ҳам айтганман. Далил келтириш лозим бўлса, ўзим биламан. Аммо савол берувчи далил талаб қилиши унинг беодоблиги аломати эканини жумҳур уламолари айтиб ўтганлар. Мен сизга ўхшаганларнинг маслаҳатига муҳтож бўлсам, ўзим сўрайман. Лекин сиз аввал аъзоларини кўммай ўтирганлардан далил сўранг. Сизнинг саволингиз ва ўзингизни тутишингиздан оддий нарсаларни ҳам мулоҳаза қилмаслигингизга аломат бўлмоқда. Одамлар тирноғини ҳам ерга кўмиши қадимдан бор нарса. Одамдан ажраган нарсани унинг ҳурматли бўлганидан кўмиш борлиги маълум нарса. Ҳеч бўлмаса, шунга қиёс қилсангиз бўлмасмиди?! Қувайтда нашр қилинган «Фиқҳ энциклопедияси»да «Соч, тирноқ ва қонни кўмиш» сарлавҳаси остида қуйидагилар ёзилган: «Фуқаҳолар жумҳури ижмоъи шулки, шахсдан ажраб чиққан тирноқ, соя ва қонга ўхшаш нарсларни кўмилади. Бунинг далили Мийла битни Мишраҳ Ашъариядан келтирилган ривоятдир: «Отам тирноғини олиб, уни кўмди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини кўрдим», деди. Ибн Биназрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қонни дафн қилиш маъқул келарди». Аҳмад айтади: Ибн Умар ҳам шундай қиларди. Шунингдек, аёл кишидан тушган ҳомила қони ва гўшти ҳам дафн қилинади». Барча фиқҳ китобларида тирик кишининг ўзидан ажраган аъзоси кўмилиши таъкидланган. Бунга кўпроқ ўғрининг кесилган қўли мисол қилиб келтирилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat