Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик гўштини тортиб олиш

18:30 / 31.08.2018 | Abduhu1985 | 697
Ассалому алайкум! 3580-савол-жавобнинг 1-бандида қурбонлик учун олинган ҳайвонни сўйиб кейин ҳайвоннинг нарҳини унинг гўшти вазнига қараб баҳолашни бўлмаслигини айтибсизлар, аммо ҳайвонни тириклайин тарозуга қўйиб кейин унинг гўштини чамалаб туриб гўшт вазнидан келиб чиқиб нарҳланишини бўлади дегансизлар. Саволимни одобсизликка йўймайсизлар деган умиддаман. 1-саволга бўлмайди деб айтилиши шариатнинг қайси масдаридан олинган, бирор бир олимнинг фатвоси ёки қайсидур китобданми? Жавоб учун олдиндан ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қўй нархи келишилмасдан, тайин бўлмасдан олдин эгасининг мулки бўлади, сотиб олмоқчи бўлган кишининг қўлида омонатида бўлади. Омонат нарсани қурбонлик қилиш билан қурбонлик адо бўлмайди. Сўйилмасдан ўлиб қолса кимни зарарига бўлади ва неча пул тўланади? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat