Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатм ҳақида савол

00:00 / 03.12.2010 | eski savollar | 3748
Ассалому алайкум муҳтарам устоз! Қадрли шайх хазратлари! Сизга савол билан мурожаат қилишга ижозат бергайсиз:1. Маълумки, бизни юртларда қориларни чақириб, хатми Қуръон қилиш одати мавжуд. Қуръон Аллохнинг каломи, уни тиловат қилиш бахт ва саодат манбаидир. Уни хатм қилишдаги айрим жиҳатларни сиздан сўраб олмоқчийдим. Мен яшайдиган туманда қорилар ва имомлар томонидан хатми Қуръонлар ўтказилиб турилади. Мен улардан хатми Қуръонни қандай қиласизлар, деб сўрадим. Жавобида айтишдики, бирор хонадон аҳли қориларни уйига таклиф қилиб, зиёфатдан олдин, қорилар Қуръондаги сураларни жузга бўлиб, бўлишиб олиб, қироат қилишади. Кимдир 10 пора, яна кимдир 3 пора, яна бошқаси 1 пора ва ҳоказо. Улар қироатни тез қилиб, 3-4 соат, камида бўлса 2-3 соатда хатмни тугатишади. Устоз айтингчи Қуръонни жуда тез фурсатда бўлишиб олиб, тез ўқиб хатм қилиш жоизми? Ҳадисларда 3 кундан ортиқ муддатда ўқиган киши Қуръонни тушунмабди, деган маънони ўқигандим. 2. Хатмнинг яна бир тури шундай эканки, бир одам имом ёки қорига бизга хатм қилиб беринг, деб мурожаат қилади (албатта бирор туй ёки маросим баҳонасида). Шундан сўнг ўша имом ёки қори, ўзининг таниш қори биродарларига Қуръондаги жузларни ўқишни вазифа қилиб беради. Улар Қуръонни уйларида ўқишади. Кейин имом домла маросимга бориб, таомдан сўнг, Қуръонинг охирги сураларини ўзи ўқиб, хатм қилади. Устоз айтингчи мазкур хатм қилиш тури ҳам суннатга мувофиқми? Бу каби хатмлар бидъат бўлиб қолмайдими? Қуръонни бундай тарзда хатм қилиш ўтган уламоларимиздан бирорталаридан нақл қилинганми? Илтимос мазкур масалаларга ойдинлик китириб берсангиз. Саволларимда одобсизлик аломатлари бўлса каминани кечиргайсиз.Ҳурмат ва эҳтиром билан Чустлик ғойибона талабангиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Уч кунга рухсат бир киши учун. Кўпчиликка эмас.2- Бу суннатга мувофиқ эмас. Аммо одамлар одатланишган. Бундай қилиб хатм қилиш мумкин эмас деган гап ҳам йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat