Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода молни қайтариб олиб келиш

14:10 / 02.09.2018 | Самариддин | 666
Ассалому алайкум! Савдогарман, бозорда бир товарни соттим. Эртаси куни ё бир муддат ўтгандан кейин товаримни қайтариб опкеб берди, қайтариб олинг пулидан майли камроқ беринг деб турибди. Ёки озгина пулиздан ушлаб қолиб қайтариб бераман деб ўзим таклиф қилдим. Ҳаридор рози, товарни айби йўқ, гоҳида бор хам бўлиб қолади. Шундай қилишим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиздалигида айби бўлса пулидан олиб қолишга ҳаққингиз йўқ. Зарар етказган бўлса етказган зарарчалигини ушлаб қолишингиз мумкин. Байни бекор қилмай, сотиб оламан деб хоҳлаган нархингизга сотиб олишингиз мумкин. Агар насияга сотган бўлсангиз нақдга арзонга ўзингиз сотиб олишингиз жоиз эмас. Ўз нархига сотиб олшингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat