Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гано дэрмадаги молийавий пирамида

16:23 / 21 февраль | Muhammadxon | 478

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 18 да лекин ҳозирча ҳеч қаерда ишламайман. Шунга қарамасдан ота-онам Гано шифо марказидаги молиявий пирамидада касал топиб, дори сотиш билан шуғулланадилар ва табиийки бу молиявий пирамида деб аталган тармоқли бизнесс ҳаромлиги ҳақида ота-онам шубҳа қилаяптилар. Шубҳанинг сабаби шундан иборатки, бу ганодермадаги молиявий бизнеснинг ҳалоллигига далил бор экан, яъни бизлар касалларга дори сотиб соғлик улашганимиз учун ишлаш жоиз экан. Шу гапларни ота онам айтишаяпти. Аммо далил йўқ. Сизлар бу гапларга раддия сифатида шариятдан яна далил келтириб жавоб берсаларингиз, ота-онамга чиройлик тарзда ҳалол ёки ҳаромлигини кўрсатиб тушунтирмоқчи эдим. Савол: Гано шифо марказидаги молиявий пирамидада соғлик улашиш учун ишлаш жоизми йўқми? Бу иш тармоқли бизнеслар турига кирадими йўқми? Олдиндан раҳмат. Фақат биз адашиб ҳаромга кириб қолмаслигимиз учун жавоб беришларингизни илтимос қилиб қоламан. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз 10 йилдан бери юзлаб маротаба жавоблар бердик. Одам ҳаромга ўрганиб қолса ажрагиси келмас экан. У ишда шубҳа эмас мутлақо ҳаром бор. “Излаш хизмати”дан Гано деб қидирсангиз жавобларни ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat