Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

00:00 / 15.04.2007 | eski savollar | 1068
Ассалому алайкум устоз. Бир масала мени қийнаяпти.До'стим институтда о'қиганида бир қиз билан 4 йил яшади.Лекин то'й қилмади, никоҳдан о'тмади. Иккаласининг ҳам тасдиқлашича ҳеч қандай жинсий алоқа бо'лмаган. Кетишидан ярим йил олдин никоҳдан о'тишди. Қиз до'стимнинг яқинда ташлаб кетишини сезиб бошида никоҳга рози бо'лмаган.Шундай бо'лса ҳам боланинг гапларига ишониб мажбуран "розиман" деган. Бир кун у қизга сен талоқсан деб ҳазиллашибди. Шу заҳоти "қайтариб олдим" деб айтибди. До'стимнинг ота онаси норози бо'лгани учун қизни ташлаб кетти.Мана ярим йилки дарак ё'қ. Мен бу қизнинг мени талоқ қилган деганига ишондим ва қачон талоқ қилганига қизиқмай қизни никоҳимга олдим. Билсам иддаси чиқмасдан никоҳдан о'тган эканмиз. Ҳозир у билан алоҳида турибмиз. Бир иккита имомдан со'расам ҳазилда айтилса ҳам талоқ тушади ва қайтариб олиш мумкин эмас. Қиз иддаси чиққач бошқанинг никоҳига о'тса бо'лади дейишди. Сизнинг жавобингизни ҳам о'қидим. Саволим шуки қиз кимнинг никоҳида? Жинсий алоқа бо'лмаса ҳам идда муддати ҳисобга олинадими? Қиз до'стимнинг никоҳида бо'лса нима қилишим керак? Уни излаб топишнинг иложи ё'қ. У Бухорода. Қиз ко'п марта бориб келди лекин уни топа олмади. Менга то'г'ри ё'лни ко'рсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар аввалги эр жинсий алоқа қилмай туриб талоқ қилган бўлса, аёлга идда вожиб бўлмайди. Ҳазиллашиб талоқ деса ҳам тушади. Сиз қизни никоҳингизга олганингизда у иддада бўлмаган. Агар айтган гаплар тўғри бўлса, биринчи йигит жинсий алоқа қилмай туриб, ҳазиллашиб талоқ қилган бўлса ва кейин сиз никоҳлаб олган бўлсангиз, ҳозир қиз сизнинг никоҳингизда бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat