Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон чиқазиб худойи қилиш

17:51 / 04.09.2018 | Dilnora | 5205
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Яқинда машина сотиб олдик. Яқинларимиз қон чиқазиб, домла чақириб худойи қилинглар яна тўртала балонини хам қонлаб қўйинглар дейишмоқда. Нима қилишни билмай қолдик. Нима маслахат берасизлар, ҳурматли устозлар? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Аллоҳдан ўзгани муқаддас ва улуғ санаб унинг учун жонлиқ сўйишни ширк дейилган. Масалан ҳаждан келган инсоннинг оёғи остига қўй сўйиш, мансаб мартабали киши келганига атаб оёғини остига қўй сўйиш, худди шунингдек бирор мозорга атаб жонлиқ сўйиш кабилар(агар оёғининг остига эмас, балки меҳмонларга таом тайёрлаш учун сўйса зарари йўқ). Худди шунингдек жуда кўп машина олганлар ёки машинаси бузилишни бошлаганлар Довуд алайҳиссалом, ёки қандайдир темир пирига атаб хўроз, ҳиммати ошиб кетганлари қўй сўйишади. Бу ҳам ширк ҳисобланади. Мусулмон бўлиш асосий нарса бўлганидек, ундан чиқарадиган амалларни ҳам билиш ва ундан эҳтиёт бўлиш ҳам шунчалар зарур. Ҳозирги кунда ўзларини орқали, боболарим ёки момоларим бор деб ном чиқарган шайтоннинг дўстлари бор. Ўзларини Аллоҳга энг муқарраб банда деб билишади. Шариат мезонига солинганида улар диндан ташқари одам ҳисобланишади. Ўшандайлар одамларни жинларга атаб қўй, товуқ кабиларни сўйишга буюришади. Сўйгандан кейин жинларни тўпланиши учун қонини у ер бу ерларига суртишини вазифа қилиб беришади. Аслида эса ўшандай жойларга жинлар тўпланади. Буюрувчиларнинг янги макони пайдо бўлади. Инсон кофир бўлганидан кейин ҳар қанча қилган ибодатининг фойдаси бўлмайди. Бунинг учун аввалида куфрга буюриб ортидан яхшиликларга буюришининг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бунга алданмаслик керак. Одатда жинлар шундай нажосат, қон, зино бўлган жойларга жойлашишади. Кейин бир умр одамни иши юришмаса ўшандай жинларга фойда келтирадиган омилга айланиб қолишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat