Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болани бировга бериш

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 1670
Ассалому алайкум.Мен уйланганман уч нафар фарзандим бор. Лекин божамда (хотинимнинг синглисини эри) бир неча йилдан бери фарзанд булмаяпти. Узи ибодатли яхши бола. Докторлар уругини текшириб "умид йук"лигини айтишипти. Шунинг учун хозир улар бола асраб олишни хохлашяпти. Хотиним менга "синглимга тугиб бераман, оиласи ажраб кетмасин"- деяпти. Мен "етимхонадан бола олиб тарбиялашсин" десам, у ерда насл-насаби номаълум, зинодан тугилган болалар борлиги учун улар хохлашмаяпти деяпти. Булмаса улар ажрашиб кетмокчи экан. Сизга куйидаги савол билан мурожаат килмокчиман:1. Ота-онаси сог-саломат, фарзандни бокишга курби етган холда фарзандини бировга бокишга бериш мумкинми?2. Умуман бировга бериш ниятида фарзанд куриш мумкинми?3. Докторларни "умид йук" деган гапларига эътибор бермасдан Аллохдан умид килиб турмушларни давом эттирганлари яхшими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз айтгангу ўхшаш ҳолатда ўзларининг иши.2. Бу ҳам аввалгига ўхшаш нарса.3. Ноумид шайтон.Бошқа болани боқиб олиш мумкин. Унинг асли қандайлигининг аҳамияти йўқ. Зинодан бўлгани аниқ бўлса ҳам, бўлаверади. Болада айб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat