Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овоз чикариб кекириш

20:52 / 22.09.2018 | Дилноза | 1759
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Мен овоз чиқариб кекириш исломда ножоиз деб эшитдим, шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзгалар олдида баланд овозда кекириш тарки одоб ҳисобланади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис келган, санади эса саҳиҳ даражасига етмаган. 

عن ابن عمر قال تجشأ رجل عند النبي صلى الله عليه وسلم فقال: كف عنا جشاءك فإن أكثرهم شبعا في الدنيا أطولهم جوعا يوم القيامة  رواه الترمذي 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида кекирган эди, “Кекиришни бас қил. Инсонларнинг дунёда кўпроқ тўқ бўлувчиси охиратда узоқ оч қолувчиси бўлади” дедилар. Термизий ривояти.
Кекирган одам ҳам ичидан нохуш ҳаво келмаслиги учун оғзини беркитиб олиши керак. Кекирган одамни худди ҳаром иш қилган одамдек жеркиб ташлаш яхши эмас. Чунки фуқаҳолар : “Ножоиз ишни инкор қилиш ҳам гоҳида ножоиз бўлиб қолади” деганлар. Бундан мурод, инкор қилиш инкор қилинадиган иш даражасида бўлиши керак. Ундан ошириб юборса зулм қилиб қўйган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat