Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намозини ўқимаслик

20:55 / 22.09.2018 | Odilbek | 3373
Ассалому алайкум! Хуфтон намозини уқиб витр намозини ўқимаса гуноҳ ёзиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Витр намози вожиб ҳисобланиб уни тарк қилувчиси гуноҳкор бўлади.
Ҳанафий уламолар «Витр намози вожибдир», деган гапни ўз хаёлларидан чиқариб эмас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суяниб айтганлар.
Саккизта саҳобийдан, шу жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. У – витрдир», деганлар. Бу – беш вақт фарз намозлар устига яна бир намозни зиёда қилди, деганларидир.
Имом Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Витр ҳар бир мусулмонга ҳаққу вожибдир», деганлар.
Кўриниб турибдики, витр намозининг савияси суннат намозининг савиясидан юқоридир. Агар шундай бўлмаса, ушбу ҳадислар айтилмас эди. Шу билан бирга, бу ҳадисларнинг кучи фарз намозларига далил бўлган оят ва ҳадисларнинг далиллик кучи даражасида эмас. Шунинг учун Ҳанафий уламолар витр намозини вожиб деб, уни фарз намозидан кейинги, суннат намозидан олдинги ўринга қўйганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat