Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ҳақида

18:08 / 21.02.2018 | sardor | 4596

Ассалому алайкум! Ота она фарзандларини ҳам моддий ҳам манавий  тарафдан бирдай кўриш керак дейилган. Уч фарзанд, бир ўғил ва икки қиз, каттаси ўғил иккинч қизим турмушга чиқиб кетган, ўғлимга моли дунёим қолади, қизимни ҳам яхши қилиб узатганман. Энди бор мол мулкимни бўлишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизни рози қилиб, тириклигингизда ҳамма нарсани хоҳлаган фарзандингизга ҳадия қилишингиз мумкин. Аммо ўзингиз ўша мулкни ўша фарзандга “мендан кейин сенга” деган сўз билан кифояланмай қўлига топширишингиз ҳам шарт. Масалан уйни ҳадя қилмоқчи бўлсангиз, уйдан ташқарига чиқиб: “Ўғлим мана бу уй сенга ҳадя, қабул қилиб ол” дейсиз. Кейин ўғлингизни уйида, барча жавобгарлик ва охиратдаги ҳисоб китоб ишларини унга юклаб, яшайверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat