Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жуда ҳам насиҳатингиз зарур

00:00 / 26.06.2009 | eski savollar | 1073
Ассалому алаикум wа раҳматуллоҳу wа баракатуҳ Ҳурматлик Шайх ҲазратлариАллоҳ қилаётган ишларингизга беадад ажрлар берсин, ва сизни сог' саломат қилсин. Оилангизга барокатлар берсин. Илмингизни яна юксак қилсин.Ҳурматлик Шайх Ҳазратлари икки масалада Насиҳатингиз зарур эди.1. Турли ҳил тадбирларда, то'й маросимларда ароқ қойишни ният қилган инсонларга, ота-оналарга панд насийҳат қилсангиз.2. Ма'лумки ҳозирда о'тган даврдан қолиб кетган жирканч бир одатлар бор. Шулардан бири икки ёш турмуш қургандан кейин бо'лажак келинни Бокиралигини текшириш учун яқин қавми қариндошларидан бир уйда лекин алоҳида алоҳида ҳонада эшигини тагида кутиб о'тиришади. Биринчи кеча ва бирнчи марта ко'ришиб турган ёшлар учун бу жуда ноқулайликлар келтиради.Кейин бокиралигини исботлаш учун қон келгани ко'рсатувчи матони талаб қилишади.Шу Бир уйда эшигини тагида кутиб о'турувчи Аёлларга ва Шу бокиралигини исбот қилишни талаб қилувчиларга панд насиҳат сифатида Қурон оятлари ва ҳадислар ила насийҳат гап айтсангиз.Ноо'рин гапларни айтган бо'лсам, саволни тог'ри бермаган бо'лсам кечирасиз.Аллоҳ сиздан рози бо'лсинассалому алаикум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу дунёда хамрни ичиб уни тарк қилмай ўлиб кетса, тавба қилмаса, охиратда уни ичмас», дедилар».Бешовлари ривоят қилган.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифдаги:«Ҳар бир маст қилувчи хамрдир» деган гаплари умумий қоидадир. Бу қоида ҳақида аввал ҳам сўз ютирган эдик. Шу қоидага биноан нима бўлишидан қатъий назар ҳар бир маст қилувчи нарса; суюқми қуюқми, ичиладими чекиладими, ҳидланадими игна билан киритиладими бири-бир ҳаромдир.«Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир».Номи турлича бўлишининг фарқи йўқ. Маст қилувчи нарсаларнинг барчаси ҳаромдир.Мазкур шариат ҳаром қилган нарсаларни мусулмон одам зинҳор ва зинҳор истеъмол қилмаслиги керак. Ким уларни истеъмол қилса катта гуноҳ қилган бўлади. Ушбу ҳадиси шарифда турли омилларга кўра маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилишга одатланган кишилар ҳақида:«Ким бу дунёда хамрни ичиб уни тарк қилмай ўлиб кетса, тавба қилмаса, охиратда уни ичмас» дейилмоқда.Демак, билиб-билмай хамр истеъмол қилган киши унинг ҳаромлигини билиши замон уни тарк қилмоғи, тавба қилмоғи лозим. Агар хамр ичишдан қайтмай тавба қилмай ўлиб кетса, у охират хамрини ича олмайди. Бу ундоқ одам жаннатга кирмайди деганидир. Чунки бу дунёнинг хамридан тубдан фарқ қиладиган охират хамрини фақатгина жаннатилар ичиши маълум ва машҳур.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.«Савдо» китобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрда ўн кишини лаъналаганлари ҳақида ҳадис келиб унда ҳам ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган баъзи шахслар тилга олинган эди.Аммо бу ҳадиси шарифда лаънатлаш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан эмас, Аллоҳ таоло томонилан бўлмоқда. Шунинг ўзи иш қанчалар жиддий эканини кўрсатади. Аввало Аллоҳ таоло хамрнинг ўзини лаънатлаши таъкидланмоқда сўнгра эса унга алоқадор шахсларни лаънати келмоқда. Келинг, бир оз такорор бўлса ҳам ушбу ҳадисда хамр туфайли Аллоҳ таолонинг лаънатига учраган шахслар билан яқиндан танишайлик, шояд улардан йироқда бўлишимизда фойда берса. Аллоҳ таоло хамрни ва унга алоқадор қуйидаги шахсларни лаънатлайди:1. Ичувчисини.Хамрга алоқадор тоифалар ичида асосий айбдор тоифа шу тоифадир. Қолган барча тоифалар ҳам шу тоифа учун ҳаракат қилади. Ушбу хамрни сотиб олиб ичувчи маълум тоифанинг пулини олишга ҳаракат қилади. 2. Қуйиб берувчисини.Бу ҳам, яъни, ароқхўрларга косагуллик қилиш ҳам хамр ва унинг ҳукмидаги нарсалар равнақи учун хизмат. Шунинг учун бу ишни қилувчи одам ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди.3. Сотувчисини.Хамр ва хамр ҳукмидаги барча нарсаларни сотувчиларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг лаънатига дучор бўладилар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани сотгандан кейин бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳозирги кунимизда маст қилувчи ичимликларни, наркотик моддаларни сотувчилар инсониятга қанчалар зарар келтиришлари яна ҳам очиқ-ойдин намоён бўлиб турибди. Инсонлар чиқарган қонунлар қонун чиқарувчиларга зарар келтирмайдиган нарсани сотганларни жазоламайди. Мисол учун ҳозир фақат наркотик моддаларни сотадиган қочоқ савдогаргина жазога тортиладилар. Келажакда бу моддаларни ҳам маст қилувчи ичимликлар каби қонунлаштириб олишлари ҳеч гап эмас. Илоҳий қонунлар эса инсониятга зарар етказувчи ҳар бир нарсани сотганни жазога лойиқ деб топади. Бу ҳолни яхши тушунмоғимиз лозим.4. Сотиб олувчисини. Хамр ва унинг ҳукмидаги ҳаром, маст қилувчи нарсаларни сотиб олувчи, ўзи уларни истеъмол қиладими йўқми бари-бир гуноҳкордир. Мазкур нарсаларни сотиб олиш, ўша ҳаром шайларни ривожига ҳисса қўшмоқдир. Бу эса, Алоҳнинг лаънатига яраша ишдир.5. Сиқувчисини. Ўша вақтда хамрни сиқиб тайёрлангани учун шундоқ дейилган. Бу сўзни бугунги кунимиз тилида айтадиган бўлсак, тайёрловчиси, деймиз. Демак, маст қилувчи ичимлик ва моддаларни тайёрловчилар Аллоҳнинг лаънатига учрайдилар. Улар учун бу дунёдаги барча тузумларнинг лаънати, қамоғи, турли жазолари етарли эмас. Охиратда Аллоҳ дўзахга ҳам солади.6. Сиқитирувчисини.Бу тоифа сиқувчи тоифадан ҳам ёмондир. Чунки, биринчи тоифани ишга соладиган ҳам шу тоифадир. Инсонлар учун зарарли бўлган турли маст қилувчи ичимликлар ва турли сархуш қилувчи моддаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўювчилар шулардир. Буларга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун амр берганлар ҳам шулар қаторидадир.7. Кўтарувчисини.Мазкур ҳаром нарсага ҳаммоллик қилувчи киши ҳам Аллоҳнинг лаънатига сазовордир. Хом ашёни тайёрлаш, жойига олиб боришда ҳаммоллик қиладими ёки тайёрлаш жойидами, сотиш жойидами ёки сотиш жойидан истеъмол жойигами бари бир. Ҳозирги кунда бутун дунё қарши курашаётганига қарамай лаънати ҳаммолларнинг фаолияти туфайли қора дори ва унга ўхшаш ҳаром нарсалар бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам уларни беҳуда лаънатламаган эканлар.8. Кўтартирувчисини.Ароқ ва унинг ҳукмидаги ҳаром нарсаларнинг ҳаммолларини ишга солувчи, уларга пул бериб ишлатувчи ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига қолгай.Хамр тўғрисидаги огоҳлантиришлар ичида ушбу ҳадиси шарифга ўхшаш қаттиқ ҳукмга далолат қилувчиси бўлмаса керак. Биз одатда, агар ўта диндор бўлсак, хамр истеъмол қилувчига нафрат қилиш билан кифояланиб қоламиз. Аслида эса хамрга алоқадор барча шахслар Аллоҳ таоло нинг лаънатига қолганлар эканлар. Шунинг учун уларнинг ҳаммасидан нафратланишимиз лозим. Уларга насиҳат қилиб ҳалол-пок йўлга чорлашимиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat