Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чувалчанг жоизми?

19:46 / 01.10.2018 | Dilmurod | 15971
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, чувалчанг бази бир касалликларга шифо бўлади дейишмоқда. Шу ҳақида маслаҳат беринглар илтимос. Чувалчанг жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Чувалчанг шариатимизда истеъмоли ҳаром жонзодлар сафига киради. Шариатимизда “Зарурат ҳолатлари шариатда қайтарилган ишларга рухсат беради” деган қоида бор. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замоналарида баъзи бир касалликларга дучор бўлган кишиларга туя сути ва бавлини қўшиб ичишга рухсат билан билдирганлар. Буни ҳаром билан даволаниш дейилади. Ҳаром билан даволанишнинг ҳам ўз шарт шароитлари бор. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. 

https://islom.uz/view/-214 

Топ рейтинг www.uz Openstat