Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бетоб кишининг намози. намозни қаср қилиб ўқиш

00:00 / 18.04.2007 | eski savollar | 857
Ассалому алайкум Ҳазрат. Мени онам қуидаги нарсаларни сораган эдилар.1. Онамни қон босимлари бор, базида жуда ҳам ошиб кетади ҳатто 200гача чиқиб кетади шунга намозда саждага бош қоёлмайдилар, саждага борсалар қон босимлари ошиб кетади шунга бошни эгим ерга теккизмай оқиса жоизми?2. Онам қон босимлари туфайли ҳар куни 2 та таблетка дори ичадилар уни ҳам ичмасалар қон босим ошиб кетади ро'за кунлари ро'за тутадилар касалсиз тутмай қояверинг десам тутгим келяпти дейдилар зарурият юзасидан фақат дорини озини ичса боладими?3. Яқинда Онам сафарда болган эдилар улар билан бирга болган аёллар намозни қаср қилиб оқиш шарт дейишибди ва қисқа қилиб оқишган ҳатто суннатларни ҳам оқишмаган болса керак суннат оқиш жоизлигини "Ҳикматли Дунёда" эшитдим лекин қаср ҳам шартми. онам айтишларича меҳмон ҳонада шароитлар уйдагидан ҳам яхшироқ экан таҳорат ҳатто г'усла қилса ҳам болар экан жой ҳам кенг экан аҳир бундай пайтда то'ла то'лис адо этган мақул эмасми? У аёллар айтишича агар сафарда намозни толалигича оқиса го'ёки Аллоҳга : мана мен сендан кучлиман сафарда ҳам оқий оламан деган болиб қолармуш, аҳир ҳар қандай намозни ҳам Аллоҳ розилиги учун оқиймизку. Саволим узин бо;лган бо'лса узр бу каби эҳтилофлар ко'п учрагани учун бу саволни бердим.Сизга Раҳмат баҳтимизга доимо омон бо'линг Аллоҳ сог' саломат қилсин сизни устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бундай ҳолатларда жоиз.2. Рўзадор одам зарурат юзасидан дори ичса ҳам рўзаси очилади.3. Аллоҳ сафардаги бандаларига енгиллик яратиб намозни қаср қилиб ўқишга рухсат берган. Ана ўша рухсатга амал қилган яхши. Мазкура аёлларнинг айтган гаплари тўғри. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг намозга оид жузини ўқисангиз бу масалани тўлиқ тушуниб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat