Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

либос

00:00 / 18.04.2007 | eski savollar | 522
Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари биз аёллар либоси ни ишлаб чиқармоқчи эдик .Ҳозирги бозор шароитидан келиб чиқиб замонавий либослар футболка куйлак(энги калта,энгсиз,)ларни ишлаб-чиқариб сотиш мумкинми. Биз ушбу саволнинг эчимини фатволар булимидан топа олмадик .Динимиз ёлида қилаётган самарали меҳнатингизда Оллоҳнинг узи ёрдамчи булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жавоб берилган эди. Мен ўша берилган жавоблардан бирини қисқача такрорлайман.Аёл киши сотиб олган кийимини очиқ-сочиқ ҳолда кийиб юрса, унда баъзи гуноҳ ишларни қилса, ўша кийимни тиккан ёки сотган одамга гуноҳ бўлмайдими? Бу маънода шаръий қоида бор. Ёмонликка ва яхшиликка ишлатиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш ва сотиш мумкин. Гуноҳ уни ишлатувчига бўлади.Агар бирор нарса ила ёмон иш қилинса, гуноҳи уни қилган ёки сотган одамга бўладиган бўлса, дунёнинг ишлари юрмай қолади. Биров пичоқ қилади. Уни яхшиликнинг кўп турларига ишлатиш мумкин. Шу билан бир вақтда у билан одам ўлдириш ҳам мумкин. Агар биров бозордан сотиб олган пичоғи ила бошқани ярадор қилса, пичоқ сотган ёки ясаган одам айбдор бўлмайдику!

Топ рейтинг www.uz Openstat