Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зилзилада намозни бузиш

23:05 / 02.10.2018 | Мухаммад Али Тошматов | 1230
Ассалому алайкум! Мен бир видео кўрган эдим. Унда қайсидур мамлакатда зилзила бўлган экан. Масжидда намоз ўқиётган имом намозни тугатмай ташлаб чиқиб кетди. Саволим шуки бу нарсага қандай қараш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат бор. Вожиб бўлган ибодатларга киришилгандан кейин уни бузиш жоиз эмас. Бунга фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Амалларингизни ботил қилманглар” деган. Зарурат туғилганда эса бузишга рухсат бор. Зарарни даф қилиш учун, масалан ўғри молини ўғирлаб кетаётган бўлса ёки ғарқ бўлаётган бўлса, автобус ёки поезд кетиб қолаётган бўлса, кимдир ҳалокатга дучор бўлаётган бўлса, ёш бола пичоқ каби тиғли нарсаларни ушлаб олаётган бўлса бузиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat