Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамиз намозни ёд ололмаяпти

22:51 / 08.02.2019 | сардорбек | 2259
Ассалому алайкум! Аллоҳни ризолиги учун хизмат қилаётган "Зикр аҳлидан сўранг" хайъати. Онамиз қарилиги хамда хасталиги туфайли намозни ёд ололмаяпти. Фотиҳа зам сура ва Аттахийят Салавот ўқиладиган жойларида Ла илаха иллАллоҳ ёки бошка Аллоҳни улуғлайдиган сўзларни айтса бўладими? Олдиндан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тоқати етганига буюради. Қодир бўлганича ўқийверсин. Инсон қизиқ, ёшлигида ҳали ёш ўйнаб олсин дейишади. Кейин мактабда ўқисин, илм зарур дейишади. Кейин ҳозир муҳими ишлаш, қариганингида ўқирсан дейишади. Кимлардир шу қарилик ёшига етади ёки етмасдан ўлади. Қарилик ёшига етганлар эса таҳорат ушламаяпти, тилим қотиб қолибди, ёд ололмаяпман, эсимдан чиқиб қолаяпти каби гапларни айтишади. Ёки иштоним ҳўл бўлиб нажосат кийимда намоз ўқишга кўнглим бўлмаяпти дейишади. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: 

 وَمِنَ النَّاسِ مَن يَعْبُدُ اللَّهَ عَلَى حَرْفٍ فَإِنْ أَصَابَهُ خَيْرٌ اطْمَأَنَّ بِهِ وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ انقَلَبَ عَلَى وَجْهِهِ خَسِرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةَ ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ۝ 

11. Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир.
Онангизга раҳмат, кеч демасдан ибодатни бошлабди. Бу Аллоҳ онангизга яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat