Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда рукуъ ва саждага риоя килиш

00:00 / 19.04.2007 | eski savollar | 1396
Ассалому алайкум ва Рахматуллохи ва Баракотуху.Мен 2 йил шахарда намоз укидим. У ерда намозда рукуъ ва сажда жуда хам узок килинар эди.Бу менга жуда хам маъкул ва жуда хам рохатли буларди ва колаверса Пайгамбаримиз (с) хам намозни шундай укиганлар. Лекин кишлокга келганимдан буён бу ерда бундай эмас намозлар жуда хам тез укилади айникса рукуъ ва сажда жуда хам тез бажарилади. Сабаби бошкаларга огир мелмасинмиш. Ахир бундай тез бажарилган рукуъ ва саждада карилар утириб туришга улгура олмайдилар. Ва хатто фарз намозиниг3-4 ракаатида имомни Фотиха сурасини укиганлигига щубха хам пайдо булади чунки жуда хам тез укийди. Хуфтон намозининг 2 ракат суннатини мен укигунимча бошкалар витрни 2-3 ракатини укиятган булишади. Мен то витрни тугатганимча, имом дуога ёки кироатга келади. Мен эса узимни жуда нокулай хис киламан худдики хамма менга караётгандай. Мен рукуъ ва саждани жуда хам узок киламан. Яъне Субхона раббил ъазиймни камида 3 марта шошилмасдан охиста охиста айтаман . Саждада хам шундай . Рукуъдан кутарилиб Раббанолакалхамддан кейин бироз тураман, ва саждадан бош кутариб хам хам бироз тураман . Натижада намозим узок булади ва оркада колиб кетаман. Бошкалар эса хатто бир марта хам субхонараббил ъазийм ёки Субхона раббил ъало дейишмайди ва хатто имом хам жуда тез укийди. Буни кандай бахолаш мумкин . Уларга хадисдан гапирсак - Сизлар шахарда юриб, бошка мазхабга утиб кетгансизлар дейишади. Эшитишни хам хохлашмайди чунки мен хали ёшрокман ва гапимга кулок хам солишмайди. Бунга ким айдор менми ёки карилар ёки имомми? Ёки мен хам улар билан баббаровар тез укишни бошлайми? Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўртача бўлиш керак. Мактубга назар солинадиган бўлса, сизнинг тўғрилгингиз очиқ ойдин кўриниб турибди.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз рукуъ қилсаю, сўнгра рукуъида «Субҳана Роббиял азийм» деб уч марта айтса, батаҳқиқ рукуъи батамом бўлади. Бу энг озидир. Қачон сажда қилса-ю, сўнгра саждасида «субҳана Роббиял Аъло» деб уч марта айтса, батаҳқиқ саждаси батамом бўлади. Бу энг озидир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Намозхон одам рукуъда энг камида уч марта «субҳана Роббиял Азийм»ни айтмагунича рукуъи баркамол бўлмаслиги. Ундан кўп айтса, ибодатининг камоли ўсиши.2. Намозхон одам саждасида энг камида уч марта «Субҳана Роббиял Аъло»ни айтмагунча саждаси баркамол бўлмаслиги. Уч мартадан кўп айтса, ибодатининг камоли ўсиши.Ушбуни ҳамма мазҳаблар бир овоздан қабул қилганлар.- Ҳузайфа рукуъ ва саждани батомом қилмаган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ қилган табиатидан бошқа табиатда ўласан!» деди. Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу машҳур саҳобалардан, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарсани эшитиб, билмасалар гапирмайдилар. У киши розияллоҳу анҳу рукуъни ва саждани тўлиқ қилмай, бошқа ривоятда айтилишича худди қарға ерни чўқигандек қилиб, намоз ўқиган одамни кўриб унга танбеҳ бердилар. Танбеҳ берганда ҳам, ашаддий танбеҳ бердилар. Бу ўқиган намозинг намоз эмас. Агар доим шундоқ қилиб намоз ўқиб юрган бўлсанг ишинг чатоқ. Мабода ўладиган бўлсанг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллатларидан бошқа миллатда ўласан, деган маънодаги гап айтдилар. Бу кофир ҳолингда ўласан, маъносини бошқа лафзлар ила ифода этилиши эди.Ушбу ривоятни далил қилиб Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва Ҳанафийлардан Имом Абу Юсуфлар рукуъ ва саждада хотиржам бўлиш фарздир, деганлар.Имом Абу Юсуф рукуъ ва саждадаги хотиржам туришнинг фарзлиги бир марта «Субҳана Роббиял азийм», ёки «аъло»ни шошилмай айтгунча, деганлар.Афсуски, ҳаётимизда кўпчилигимиз, худди ушбу ривоятда рукуъ ва саждани яхши қилмай, шошилиб қарға ерни чўқигандек, қилиб намоз ўқиймиз. Демак у одатни ташлаб ҳар бир амални шошилмай ўринлатиб қилиб намоз ўқишимиз керак. Илмли кишиларимиз Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳуга ўхшаб иш юритиб, намозни чала ўқиётганларга танбеҳ бериб туришлари керак. Бенамозлар эса, намозни чала ўқиш шунчалик бўлса, бутунлай ўқимай юриш қандоқ бўлишини ўйлаб кўришлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat