Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она фарзандлар орасини бир хил кўриш

15:36 / 20.02.2018 | Umid | 4309

Ассалому алайкум! Шу канални очиб инсонларни билмаган саволларига жавоб бераетганингларга олдиндан раҳмат. Ота онани фарзандларини, невараларини бир хил тенг кўришлари хақида айтиб берсангизлар. Сабаби хозирги вақтда ота она қайсидир фарзандига кўпроқ ахамият бериб, бошқа фарзандларини хафа қилиб қўймоқда. Шу билан фарзандлар ўртасида низо чиқмоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن الحسن قال: بينما رسول الله صلى الله عليه وسلم يحدِّث أصحابه إذ جاء صبيٌّ حتى انتهى إلى أبيه، في ناحية القوم، فمسح رأسه وأقعده على فخذه اليمنى، قال: فلبث قليلًا، فجاءت ابنة له حتى انتهَت إليه، فمسح رأسها وأقعدها في الأرض، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: فهلَّا على فخذك الأخرى، فحملها على فخذه الأخرى، فقال صلى الله عليه وسلم: الآن عَدلتَ

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳоблари билан сўзлашиб ўтирганларида бир болача қавмининг чеккасидаги отасининг олдига келди. Отаси уни бошини силади ва ўнг тиззасига ўтқазди. Бироз ўтгач унинг қизи ҳам келди. Уни ҳам бошини силади ва ерга ўтқазди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа сонинга ўтқазганингда эди” дедилар. У саҳобий қизчасини бошқа сонига ўтқазди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Энди адолат қилдинг” дедилар.

عن إبراهيم قال: كانوا يستحبُّون أن يعدل الرجل بين ولده حتى في القبل مصنف ابن أبي شيبة

Иброҳимдан ривоят қилинади: “Саҳоба ва тобеъинлар Киши фарзандлари орасида адолат қилишни жуда яхши кўришар, ҳатто уларни ўпиб эркалашда ҳам адолат қилир эдилар”. Мусаннаф ибни Аби Шайба. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat