Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

09:27 / 18.10.2018 | Bek | 968
Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бир неча йиллар ўқилмаган намозларим бор шу намозларимни қазосини ўқишга ният қилдим. Ҳамма намоздан олдин шу намозни 2тасини қазосини ўқияпман. 1. Масжидда азон айтилгандан кейин ўқийми ёки азон айтилишидан олдин ҳам ўқисам бўладими? 2. Қазо ўқиганимдан кейин айни пайтда ўқилиши керак бўлган намозни суннатини ўқишим шарт эмасми? 3. Шом намозини қазосини ўқиш учун шомдан олдин ўқий десам қуёш ботаётган пайтга тўғри келиб макруҳ бўлмаслиги учун шомни ўқиб бўлиб кейин қазоларини ўқисам бўладими? 4. Хуфтонни қазосидан кейин витр вожибни қазосиниям ўқийманми? 5. Намозларни уйда ёлғиз ўқисам азон чақирмайман, фақат қомад такбир айтаман фарзлардан олдин. Ёки Азон чақириб олишим керакми, шундай бўлса овозимни чиқариб чақирайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ихтиёрингиз. 

2). Қазонинг суннатини ўқишингиз шарт эмас. 

3). Ҳа. 

4). Ҳа. 

5). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat