Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боламга исми оғирлик қиладими?

11:22 / 06.11.2018 | Абдулазиз | 1531

Ассалому алайкум! Ўғлимнинг исми Муҳаммад Юсуф. Ҳозирда унинг саломатлиги дуруст эмас. Сергелидан бир домла боламни кўриб, 1 қоп ун, 1 қоп шакарни кўрлар жамиятига эҳсон қилинглар, кейин Занги отага 4 метр суруп ва 4 та нон ташлаб келинглар, сўнг исмини ўзгартиринглар, қайтадан азон айттиринглар, болани юк босган деди, фақат биринчи азон айтган одамга айттиринглар деяпти. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай маслаҳат берган кишини домла исми билан номлагандан кўра, бидъатчи, илмсиз, жоҳил, шариатдан мутлақо хабари йўқ, деган афзал. Бундай ҳолатда болани шифокорга олиб бориш ё ҳадисларда келгандек кўз теккан бўлса шаръий руқия ўқийдиган кишига олиб бориш лозим. Ҳозирда одамлар динга нисбатини бериб жуда кўп нарсаларни ўзича тўқиб олишган. Ваҳоланки, уларнинг динимизга заррача ҳам алоқаси йўқ. Исм оғирлик қилади, деган гап ҳам шулар жумласидандир. Шунинг ўрнига икки буюк пайғамбарнинг исми болани Аллоҳ таолога маҳбуб бўлишига сабаб бўлади, деса ақл ва мантиққа тўғри келар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat