Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тавба" сурасини "бисмиллох" сиз ўқилиши

00:00 / 01.05.2011 | eski savollar | 512
ҳазрат , Қур'они Каримни касетадан ёдлаганларни ҳам устоздан о'тазиб олиш керак дегандингиз, шуни учун билганларим ва яна билмаган сураларимни ҳам устоздан о'тказиб олишни ният қилгандим. Ҳозир " юсуф" сурасидаман...Биз " тавба " сурасига келганда бисмиллохсиз о'қидик, бу сурада бисмиллох айтилмас экан, буни сабаби нимада ? олдиндан раҳмат, Оллоҳ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу менинг гапим эмас. Мусулмон уламоларнинг ижмоъидир:- «Тавба» сурасининг ажралиб турадиган бир хусусияти – аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»нинг ёзилмаганидир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтмаганлар. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини қаерга ва қай тарзда ёзишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтиб, тушунтириб борар эдилар. «Тавба» сурасининг аввалига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни нима учун айтмаганлар, деган саволга уламолар ҳар хил жавоб берганлар. Масалан, «Кашшоф» тафсирида келтирилишича, Ибн Уйайна: «Аллоҳнинг исми салом (тинчлик) ва омонликдир, уруш ва улоқтириб ташлаш ҳақида гап борганда ёзилмайди», – деган эканлар. Яъни, бу сурада кофирларга қарши уруш қилиш ҳақида сўз кетади, уруш эса, уларга нисбатан шафқатсиз бўлиш демакдир. Бинобарин, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» бу ерга тўғри келмайди, деганидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat