Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ойт

00:00 / 03.01.2011 | eski savollar | 2098
Ассаломуалаиком шаих ҳазратларе! товба сурасе 29 чэ ойт ва кафирун сурасе 6 чэ ойт ҳақеда:эложе болса ушбу ойтлар ҳақеда қесқа изоҳ бирешенгезне сураиман.ташаккур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг.Ушбу ояти каримада аҳли китобларга – «китоб берилганларга» қарши урушишга амр этилмоқда. Жанг қилмасликнинг битта йўли бор. У ҳам бўлса, улар мусулмонларга бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан жизя беришларидир. Шундагина уларга қарши уруш қилинмаслиги мумкин. Жизя эса, ғайридин кишининг Ислом ҳи-мояси остида яшаши, мусулмонлар томонидан тақдим этилган оммавий хизматлардан фойдаланиши ва бошқа сабаблар учун Ислом давлатига тўлаб туриладиган маблағдир. Жизяни ўз қўли билан бўйинсунган ҳолда берадиган аҳли китобларга қарши мусулмонлар урушмайдилар. Бошқаларига қарши эса, уруш қиладилар. Бунинг сабаби бор:Биринчидан: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган» бўлганлари учундир.Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонмаслик – дунёдаги ёмонликларнинг бошидир. Ислом дунёда ёмонликни йўқ қилиб, яхшиликни тарқатишни бўйнига олган. Ушбу улкан масъулият юзасидан Ислом барча ёмонликлар масдари бўлган иймонсизликка, хусусан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга нисбатан алоҳида қаттиққўл муомалада бўлади.Иккинчидан: «Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган» бўлганлари учундир.Ислом шариатида ҳалол ва ҳаром орасини фақат Аллоҳ ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ажрим қилади. Бу иш одамларнинг ўзига ташлаб қўйилган эмас. Шу билан бирга, ҳалол ва ҳаром иши ақийдага тааллуқли иш ҳамдир. Ким Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмаса, кофир бўлади, мусулмонликдан чиқади. Нарсаларни ўзича ҳалол ва ҳаром демоқ катта жиноятдир, Аллоҳнинг шериги бўлишга уринишдир. Бу жиноятга қарши курашиш Ислом дини зиммасидаги мажбуриятлардан биридир. Ер юзида фақат Аллоҳнинг амри вожибдир. Бандалар устидан ҳукм юритувчилар йўқ бўлиши керак. Бандалар фақат Аллоҳнинг ҳукми остида яшашлари лозим.Учинчидан: «Ҳақ динга юрмайдиган» бўлганлари учундир.Охирги ҳақ дин Исломдир. Аллоҳ бу динни қиёмат кунигача бандаларга икки дунё саодатини таъминловчи илоҳий тузум сифатида юборди. Инсоният шу динга киргандагина, динга тўла бўйинсунган саналади. Ким бу дин йўлига юрмаса, ҳақ динга кирмаган бўлади ва уни ҳақ динга чақириш мусулмонларнинг вазифаси ҳисобланади.Ушбу ояти каримада юқорида батафсил ўрганиб чиқилган уч сабабни ўзида мужассам қилган барча кофирлар ҳақида эмас, балки, ўша сабабларнинг соҳиби бўлган,«...китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг», дейилмоқда.Китоб берилганлардан мурод, Аллоҳ томонидан илоҳий китоб туширилган динга эргашувчилардир. Улар ушбу ояти карима нозил бўлган вақтда ҳам, ҳозирда ҳам Яҳудий ва Насронийлардир.Ушбу ояти карима ҳукми бўйича аҳли китоблар Исломни қабул қилишдан бош тортсалар, улар мусулмон давлатига жизя тўлашлари лозим бўлади. Жизя тўлашдан ҳам бош тортсалар, уларга қарши то бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунларича, жанг қилинади.Аҳли китоб бўлмаган кофир қавмлар Исломни қабул қилмасалар, уларга қарши уруш қилинади. Улардан жизя қабул қилинмайди.Бу маънодаги Исломий таълимотлар ўзига тегишли оятлар тафсирида кераклигича баён этилган. Ҳозир асосий гап аҳли китоб-лар – Яҳудий ва Насоролар, улар ўз розиликлари билан, бўйсунган ҳолларида жизя бермагунларича, мусулмонлар томонидан уруш қилинишлари ҳақида кетмоқда.Бу гаплар аввал бўлган. Ҳозир барча давлатлар тинчлик битимлари тузган. Элчилар алмашган. Тинчликда яшашга келишилган.2. Сизга ўз динингиз, Менга ўз диним.Бу сурада Ислом эълон қилган ақийда эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.

Топ рейтинг www.uz Openstat