Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банкдан маълумотнома олиш учун қарз бериш

17:27 / 13.11.2018 | Sanjarbek | 801
Ассалому алайкум! Устозлар, Жанубий Кореяга ўқиш учун келган талабалар маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўқиётган институти ҳамда виза муддатини узайтириш (иммиграция) учун ҳисоб рақамида маълум миқдорда маблағ бор деган маълумотномани банкдан олишлари керак. Ўзларини ўша миқдордаги пул маблағлари йўқ бошқа одамдан ўша миқдордаги пулни олиб ҳисоб рақамига 1 ёки 2 кунга қўйиб туради кейин банкдан маълумотнома олгандан сўнг пулни устига келишилган маблағни қўшиб пулни эгасига ўтказиб беради. Қўшиб берилган пул халолми? Буни қилиб турган студентларни иши тўғрими ёки нотоғри. Жавоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу қарз бериб устига фойда олиш ҳисобланиб очиқ-ойдин судхўрлик бўлади. Қарз берганда одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ирода қилинади. Шариатимиз қарзни фойда келтирувчи манба қилиб олишдан қайтарган. Шунинг учун қарз берувчи ўзи берган қарзнинг айнан мислини олишгагина ҳақли бўлади. Агар қарз беришда бирор фойда шарт қилинса ёки шарт қилинмаса ҳам, бирор фойда қўшиб бериш урфга кириб қолган бўлса, ёки кимдир қарз олиб, уни қайтараётганда унга фойда қўшиб беришни одат қилиб олган бўлса, олинган фойда ҳаром ҳисобланади. Масалан, «Фалон сўм қарз берсангиз, уйимдан ижарага фойдаланиб турасиз, савдодан тушган сўмнинг ҳар кунлигини олиб, фойдаланиб турасиз», «Мол олишга кетадиган кунимиз сиздан валюта оламиз, фойдаланганингиз эвазига валютани бозор нархидан арзонга берасиз»  ва шу каби шартлар асосида қарз бериб, бирор қўшимча манфаат олиш ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat