Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз, Закот, Рибо, Фитр садакаси

00:00 / 24.09.2009 | eski savollar | 5287
Бисмиллахир Рохманир РохиймАлхамдулиллах, вассолату вассаламу ала Росулиллах!!!Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху хурматли Устоз!!!Сизга куйидаги саволлар билан мурожаат этмокчиман:1.Мисол учун бир одамда маълум микдорда маблаг бор, лекин у маблагини тижорат килиб ишлата олмаганидан келишилган холда иккинчи одамнинг тижоратига кушади ва иккинчи одам тижорат самараси кандай булишидан катъий назар (зарар курдими ёки зарар курмадими) биринчи одамга хар ойда улуш бериб туради бунда рибо йукми?!2.Юкорида зикр килинган биринчи одамнинг маблаги нисоб даражасида( масалан 5 миллион) булса-ю, лекин уни тижоратга кушмай сакласа хеч канака ундан фойда олмаса хам закот берадими ва унинг хисоби канча булади ёки факат тижорат килингандагина закот бериладими?! 3.Масалан бир киши авто улов сотиб олди унинг закотини дархол бериши керакми ёки кейинрок берса хам буладими, дейлик мазкур йилнинг урталарида сотиб олди ва келаси йилнинг бошида ёки урталарига якин муддатга берса буладими?! 4.Бир киши фитр садакасини масжидга беришни ният килиб маълум микдорда маблаг олди, аммо ушбу маблагни масжидга тугридан тугри бермасдан, Аллох ризолигини истаб, эртаси куни масжидга келадиган жамоат учун фойдали булган илм йулида сарфлади, дейлик улуг ханфий уламоларининг адабиёти учун сарф килди ва уни масждидга топширди, фитр беришга бошка имкон топа олмай колди. Ушбу кишининг амали фитр садакаси урнига утадими ёки у киши ножоизлик килган буладими?!5.Фитр садакасини бермаган одам гунохкор буладими?!6.Фитр садакасини беришни унутган одам уни кейинрок берса буладими, ва фитр садакаси унинг буйнидан сокит буладими?!7.Фитр садакасини беришга имкони етмаган одам кейинрок берса буладими?! 8.Масалан бир киши чет элда ишлайди ёки мукийм жойида ишлайди, иши нозикрок, гохида сув ёнгинасида була туриб хам тахорат олиш имконига эга эмас, у киши таяммум килиб пешин,аср ва шом намозларининг факат фарзини тез-тез укийди, укиганда хам имо билан укийди, лекин сажда рукни келганда хатто олдида саждаси учун каттикрок нарса булса хам пешонасини теккизмайди, чунки унинг иш жойи бунинг имконини бермайди, у кишининг нияти калбини Аллохга боглаб унга куллик килишдан иборат,"агар имкон булганда албатта мукаммал килиб укирдим" деган эътикод билан намозларни мукаммал адо этаолмаётганидан хар куни надомат килади.Мазкур холатдаги инсоннинг намози дуруст буладими?!9.Масжидда, уйда ёки бошка бирор жойда, якка намозхон таровех намозларини фаришталар ва солих жинларни инобатга олган холда, жахрий укийдими ёки хуфями?!10.Нафл намозларини якка намозхон жахрий укишлиги жоизми?!11.Нафл намозларини жамоат булиб укишлик жоизми, агар жамоат ила жоиз булса кайси вактларда нафл намози жахрий укилади ва кайси вактларда хуфя укилади?!12.Эркак кишиларга,махрам булган аёлларга ва балогатга етмаган болаларга намозни ургатиш максадида, хакикий намозда койим булмасдан туриб уларга: " Такбир мана бундок айтилади,Киём, рукъу, сажда, каъда мана бундок килинади "- деб амалда намоз рукнларини тахоратсиз, аъзолар билан курсатса буладими?! Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.Аллох иймонингизни, ихлосингизни, илмингизни зиёда килсин, сизга, оилангизга Аллохдан янада зиёда рушнолик хамда офият етсин, Омийн!!! Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху ва хойр!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу нотўғри. Тушган фойдани маълум нисбатда тақсимлаб олишга келишиш керак. Музорабани ўқинг.2. Ҳа! Закот беради.3. Ўзи миниш учун ёки ижарага қўйиш учун олган бўлса, закот бермайди. Сотиш учун олса, закот беради.4. Фитр садақасини камбағалларга берилади.5. Фитр садақасини бермаган одам гуноҳкор бўлади.6. Ҳайит намозидан кейин берса, оддий садақа бўлади.7. Шарт эмас.8. Иожи борича намозни тўлиқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Мутлақо имкони бўлмагандан сиз айтганни қилса, бўлади.9. Якка намозхон ихтиёрли.10. Кечаси бўлса, жоиз.11. Нафл эмас намозлардаги қоидалар буларда ҳам ишлатилади.12. - Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat