Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик карта

00:00 / 04.02.2011 | eski savollar | 1870
Ассалому алайкум шайх хазратлари.Пластик карта хакида минглаб савол жавоб булганини билган холда ижозатингиз билан яна савол ёзмокчиман.Бир неча йилдан бери тижоратда ишлайман.Иккита гушт дуконим бор.Иккаласи хам терминал оркали гушт сотишади.Хаммага маълумки гуштни пул утказиш йули оркали олишни иложи йук.Асосан бозордан ёки хонадонлардан накд пулга оламиз.Яна хаммага маълумки банк накд пул умуман бермайди.Аввалрок хисоб ракамимиздаги пулларга баъзи бир махсулотлар олиб узини кийматидан 10% арзонрок накд пулга сотишга харакат килдик (15% га хам розимиз),аммо бу узокка чузилмади.Сабаби гуштни савдоси чаккон.Банкдаги пуллар йигилиб колаверди ва ишимиз тухтаб колишгача борди.Кейинрок бошка йул тутишга утдик.Банкдаги пулларни пластик карталарга тушириб олиб уни накдлаш йулини кидирдик.Афсуски накдлаш биз яшаётган диерларда 15%ни ташкил килади.Бу ишлар шариатга тугри келмаслигини билган холда куйидаги ишга кул урмокдамиз.Мисол учун 1000000сум пластикда бор 15% накдласак 850000 сум булиши керак.Биздан бир киши 350 АКШ долларини олиб бориб 850000 сум накд пулга алмаштириб келади.Иккинчи киши эса 1000000 сумлик пластик картани 350 АКШ долларига бориб алмаштириб келади.Шу ишимиз билан узимизни окласак буладими?Шариатимиз бунга рухсат берадими?Саволим такрорий булса минг бор узр сурайман.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.Аллох сиз ва бизни уз рахматига олсин ва хак йулдан адаштирмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлади. Чет пулнинг бозор нархида ҳисоб қилса яна ҳам аниқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat