Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқни қимматроққа сотсак бўладими?

12:22 / 07.12.2018 | Islombek Saidov✓ | 1711
Ассалому алайкум! Устозлар, мен бозордан товуқ олиб келиб уйда баъзиларини 3-4 кун баъзиларини кўпроқ боқиб, олган нархимдан 10-15 баравар қимматига сотаман. Парранда ва бошқа ҳайвонларни шундай сотишимиз жоизми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Боқиб кейин сотсангиз жоиз. Олишда ва сотишда инсоф қилсангиз  топганингизда барака бўлади. Бараканинг бир мисоли Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ҳикоя қиладилар. Бир вилоятнинг ҳокими(улар уни наввоб деб номлашади) мени меҳмонга чақирди. Уйи, ҳолати ва дастурхонидан жуда бой инсон эканлиги кўриниб турар эди. Суҳбат асносида ўзини беморлигидан шикоят қилди, шунча бойлиги бўлатуриб шифокор унга гўштни қиймалаб докага ўраб қайнатиб фақат сувини ичишнигина тавсия қилган экан. ундан бошқа оавқат томоғидан ўтмас экан. У уйдаги оғир меҳнатларни қилиб, хоҳлаган таомидан тўйгунича еб мириқиб ухлаганларни кўриб уларга хаваси келишини айтди. Мана шу унинг бойлигида барака йўқлигининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat