Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар ётоқда қандай либос киядилар?

00:00 / 17.01.2007 | eski savollar | 11778

Ассалом алайкум Шайх ҳазратлари. Саволимни мазмуни қуйидагидан иборат. Айрим танишларимнинг айтишим бўйича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пиджама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиши мумкин эмас экан. Бундай кийимлар одатда пасти шалвар ва юқориси тугмали куйлак сифатида бўлади. Кў'риниши эркаклар ётоқ кийимига ўхшаса ҳам, тикилиши, безаклари, гуллари аёллар учун мосланган бўлади. Шу хусусда нима дейсиз, танишларимнинг гаплари тўғрими? Агар бу тўғри бўлса, шунақа кийими бор аёл киши бу кийимини нима қилиши керак? Вақт ажратиб жавоб йўллаганингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Шундан бошқа савол қолмаганмиди? Бошқалар ўзга сайёраларни ўзлаштириш, оламшумул илмий кашфиётлар қилиш ва илмий тараққиёт чўққисини забт этишга ҳаракат қилишмоқда! Биз эса хотинларнинг ётоқ иштони қандай бўлиши кераклиги ҳақида бир-биримиз ила тортишмоқдамиз. Ўша иштонни ўзимиз тикмаганимиз эҳтимоли кўпроқ. Ё Хитойда ёки Кореями, Япониями ёхуд бошқа бир давлатда тикилган бўлиши мумкин. Аммо мусулмонлар бичмагани ва тикмагани аниқ. Иштонни бичиш ва тикиш қўлимиздан келмаганидан кейин унинг ҳақида талашиб тортишиб ном чиқармасак бўлмайди-да! Яна гоҳида, нима учун бошқалар тараққиётга эришиб, мусулмонлар орқада қолган деган саволни ҳам ўртага ташлаб қўямиз. Ўша машъум саволнинг жавоби энди аён бўлгандир. Бошқалар ўзини тараққиёт йўлига ва унга сабаб бўладиган нарсаларга ихлос билан урганлари ва тинмай ҳаракат қилаётганлари сабабли ўзиб кетишган. Биз эса, мустаҳаб бўлишга ҳам арзимайдиган ишлар ҳақида, хотинларнинг ётоқ иштони ҳақида ихлос ва шиддат ила бир-биримиз билан бўғишаётганимиз учун қолоқ бўлиб турибмиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Хотин кишининг ётоқ кийимини фақат эри кўриши мумкин. Бошқа гапнинг нима кераги бор? Агар тортишаётганлар шариатнинг фарз, вожиб, суннат ва бошқа ҳукмларининг барчасини ўрнига қўйиб, фақат хотинларнинг ётоқ иштонидан бошқа масала қолмади, дейдиган бўлсалар, ўзлари билади. Агар улар шариатда эркак аёлга, аёл эркакка ўхшаш кийим кийишини тақиқлаган десалар, эркакларга атаб тикилган ётоқ иштонни аёллар киймасин деган қарор чиқарайлик. Бу ҳолда, аёллар ўзларига атаб тикилган ётоқ иштонни кийсалар яхши бўлади. Эслатиб ўтамизки, аёл киши эри билан ёлғиз бўлганда, кийим маъносида нима қилса ҳам жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat