Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг розилиги

07:28 / 27.09.2018 | Отабек | 1089
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тушунмаган ва излаш хизматидан жавоб топа олмаган саволларим бор эди. 1. Аёлимга "рухсатимсиз остонадан чиқсанг рози эмасман", деб гапирганман. Рухсатимсиз остонадан чиқди ва чиқишидан олдин "қайтсанг қабул қилмайман", деб ҳам огоҳлантирдим. Аввало Аллоҳ қалбимни юмшоқ қилсин. Хозирда қабул қилиш ниятим йўқ ва розилик ҳақидаги гапимдан ҳам қайтмадим. Никоҳни асраш мақсадида қабул қилишим ва розилик ҳақидаги гапим кучини йўқотиши мумкинми? (Албатта ўзимнинг хоҳишим билан) 2. Остонадан рухсатимисиз чиқишига эса аёлимниг отаси катта ҳисса қўшдилар. Тўйдан кейин биринчи қаттиқ жанжалдаёқ аёлим отасига телефон қилиб чақириши билан у киши етиб келиб, нима бўлганинию жанжалнинг сабаби нимадалигини суриштириб ҳам ўтирмай, масалани ижобий ҳал қилиш ўрнига "онам қизим, кийининг, кетамиз", дегани остонадан рухсатимсиз чиқишига сабаб бўлди. Жанжал эса арзимас нарсалардан келиб чиққанди. Аёлимнинг отаси (ёки онаси) шу каби арзимас ва майда сабаблардаёқ уйига олиб кетиши қанчалик тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз бунчалар қаттиқ шарт қўйманг. Аксинча шундай тарбияланки қалбида сиз норози бўладиган ишларга қўл урмайдиган бўлсин. 

2). Оилани сақлашга ҳаракат қилинг. Шундай муомала қилинки сизни гапингизни олдида ота-онасининг гапи арзимас нарса бўлиб қолсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat