Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар бир қилинган гуноҳ бидъат ҳисобланадими?

00:00 / 17.01.2007 | eski savollar | 902
Алаҳмдулиллаҳ, Wассолату Wассаламу ала РасулиллаҳАссаламу Алайкум Wараҳматуллоҳи Wабарокатуҳ!!!Ҳурматли Шайҳ! Сизга бу мавзуда куплаб саволлар берилганлигига қарамасдан бу саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан!"Бид'ат - динда булмаган ибодат (яни савоб умидида қилинадиган нарса)ни иҳтиро қилиш ёки уни аслига бирор нарса қушиш" деганлигини этиборга олиб,Ҳар бир узини мусилмон сановчи одам қилган гуноҳи ёки куфр амали туфайли бид'ат қилган ҳисобланадими ? Масалан: Инсон Ароқни ҳалол уни ичса булади деса, ёки бирор аниқ ҳаромни инкор этиб уни ҳалол деса, уни ҳатоси тушунтирилиб бу иши куфр эканлиги айтилганидан кейин ҳам қайтмасаю лекин узини мусилмонман деса, унинг куфр амали ёки гуноҳ қилгани аниқ, шу амали ислом ақидасига бегона булгани учун, у ҳам кофир ҳам бид'атчи (яни динга бирор нарса қушган ёки қушмоқчи булган) буладими? ва умуман кофир билан бид'атчи бир ҳукмда була оладими? Бу саволга жавоб топа олмаганим ва шу савол юзасидан бази бир баҳслар булганлиги учун сиздан сурашга қасд қилдим.Агар саволимни тшунтира олмаган булсам унга яна аниқлик(та'риф) киритаман :иншааллаҳБид'ат ҳақида сайтдаги малумотларда уни: «Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсадир» бидъат бир неча турларга тақсимланади деб 1. Вожиб бидъат. 2. Ҳаром бидъат.3. Мандуб бидъат. 4. Макруҳ бидъат. 5. Мубоҳ бидъат. ларга ажратиб унга тарифлар келтиришибди бу расулуллоҳ с.а.w нинг "Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат дўзахдадир." деган ҳадисларига зид эмасми? Ва шу билан бирга одатда иҳтиро қилинган замонавий нарсаларни шар'ий бид'ат ҳукмига киритиб буладими?Имкон қадар уз услубингизда яни ҳужжат ва мисоллар билан жавоб берсангиз! Жавобингиз учун Олдиндан раҳмат! Оллоҳ рози булсин!Ассаламу Алайкум Wараҳматуллоҳи Wабарокатуҳ!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масала «Зикр аћлидан сўранг» ойномасининг учинчи сонида батафсиз ёритилган. Сиз ўз саволингиз ила Американи кашф ќилаётганингиз йўќ. Балки ћаммадан кеч ќолганингиз сирини очмоќдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat